Суданда эркинликларни чекловчи қонунлар бекор қилинди

18:30 15.04.2019 364

Суданни бошқараётган Муваққат ҳарбий кенгаш фундаментал эркинликларни чекловчи қонунларни бекор қилди, дея хабар тарқатди Al Arabiya телеканали.

Хусусан, эндиликда мамлакат оммавий ахборот воситаларида цензурага йўл қўйилмайдиган бўлди. Суданда норозилик намойишлари бошлангач, оммавий ахборот воситалари устидан назорат янада кучайтирилган эди. Журналистларга намойишлар ва мамлакатдаги оғир иқтисодий аҳвол ҳақида ёзиш ва гапириш тақиқлаб қўйилди.  

Фундаментал эркинликларни чекловчи қонунларни бекор қилиш ҳақидаги қарор шанба куни Судан мухолифати вакиллари билан ўтказилган учрашувдан кейин қабул қилинган.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!