Суданда интернет яна ишлай бошлади

08:35 11.07.2019 245

Судандаги асосий провайдер ҳисобланувчи MTN Sudan компанияси интернетдан фойдаланиш имкониятини яна тиклади. Al Jazeera хабарида айтилишича, бунга суд қарори сабаб бўлган.  

Июнь ойининг бошида пойтахт Хартумда ҳарбийлар намойишчиларга нисбатан куч қўллагандан кейин мамлакатнинг аксар қисмида интернет ишламай қолган эди. Мамлакатни бошқараётган Ҳарбий кенгашнинг вакили Шамсиддин Каббаший ўшанда ижтимоий тармоқлар мамлакат хавфсизлигига раҳна солаётганини айтганди.

Аввалроқ БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича экспертлари ҳам Судан ҳукуматини интернетга уланишни тиклашга чақирган эди.  

Эслатиб ўтамиз, 5 июль куни Суданда Ҳарбий кенгаш ва мухолифат ўтиш даврида мамлакатни бошқарувчи органни тузишга келишиб олди.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!