Суданда Президент кенгаши таркиби бўйича келишувга эришиб бўлмади

23:00 30.04.2019 135

Суданда ҳарбийлар ва мухолифат вакиллари ўтиш даврида мамлакатни бошқарадиган янги тузилманинг таркиби бўйича келишувга эриша олмади. Бу ҳақда “Анадолу” агентлиги хабар бермоқда.

Муваққат ҳарбий кенгаш вакили Шамсиддин Кабашийнинг айтишича, Президент кенгаши таркибининг ҳарбийлар фойдасига еттига уч нисбатида бўлиши ҳақидаги таклиф “Озодлик ва ўзгаришлар учун кучлар” мухолиф ҳаракати томонидан рад этилган.

Мухолифат кенгаш таркибига 10 эмас, 15 киши киритилишини, шундан 8 нафари касаба уюшмалари вакилларидан, 7 нафари ҳарбийлардан бўлишини истамоқда.

Эслатиб ўтамиз, Суданда 11 апрель куни президент Умар Башир ҳарбийлар томонидан ағдарилди. Давлатни икки йил давомида ҳарбийлар бошқарадиган бўлди.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!