Янгиликлар

Суданда сиёсий инқироз ниҳоясига етди

395

Суданда Ҳарбий кенгаш ва мухолифатчи Озодлик ва ўзгаришлар коалицияси мамлакатни бошқариш бўйича ниҳоят тил топиша олди. “Евроньюс” хабарига кўра, муваққат ҳукумат тузилиши ва унинг ваколатлари ҳақидаги конституциявий келишув 17 август куни имзоланади.

Мамлакатни 33 ой давомида бошқарадиган муваққат кенгаш ҳақида 18 август куни эълон қилинади. 20 август куни Суданнинг янги бош вазири маълум бўлади, 28 августда янги вазирлар маҳкамаси тузилади.

Суданда 2018 йилнинг декабрида нарх-навонинг кўтарилиши норозилик намойишларининг бошланишига туртки берган эди. Жорий йилнинг 11 апрелида эса мамлакатни 30 йилдан бери бошқариб келаётган Умар Башир ҳарбийлар томонидан ҳокимиятдан ағдарилди. Шундан бери бошқарувни қўлган олган ҳарбийлар ва мухолифатчилар келиша олмаётган эди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Умар Башир Халқаро жиноят судига топширилади

377 10:20 12.02.2020

Наҳотки мен қароқчиман!

1427 10:00 22.01.2020

Судан разведкачилари ҳарбий кучларга қарши қўзғолон кўтарди

461 16:35 16.01.2020

Суданни 30 йил бошқарган Умар Баширга ҳукм ўқилди

424 18:20 16.12.2019

Суданда собиқ президентнинг бошқаруви таг-туги билан тугатилади

429 16:00 29.11.2019

Умар Баширнинг суди давом этмоқда

303 20:00 18.11.2019
« Орқага