Янгиликлар

Суданда собиқ президентнинг бошқаруви таг-туги билан тугатилади

516

Суданда собиқ президент Умар Башир бошқарувининг изларини тамомила йўқ қилишни кўзда тутувчи қонун қабул қилинди. Бу ҳақда “Евроньюс” хабар бермоқда.

Мазкур қонунга мувофиқ Башир бошчилик қилган “Миллий конгресс” партияси, собиқ режимнинг барча идора ва ташкилотлари ёпилиб, уларнинг мол-мулки мусодара этилади.

Судан Ямандаги қўшинларини олиб чиқишни бошлади

Суданда давлат тўнтаришидан кейин илк бор ҳукумат тузилди

Суданнинг собиқ президенти: “Саудия Арабистонидан миллионлаб доллар олганман”

Судан бош вазири Абдуллоҳ Ҳамдук бу қонун ўч олиш учун эмас, балки адолатни таъминлаш учун қабул қилинганини билдирди. 

Айни пайтда Суданда парламент фаолият кўрсатмаяпти. Барча қонунлар Суверенитет Кенгаши ва ҳукумат тасдиқлангандан кейин кучга киряпти.

Эслатиб ўтамиз, Суданда 2018 йилнинг 19 декабрида нарх-навонинг кўтарилишига қарши норозилик намойишлари бошланган эди. Жорий йилнинг 11 апрелида эса мамлакатни 30 йил давомида бошқариб келган Умар Башир ағдарилди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Суданда номусулмонларнинг алкогол ичишига рухсат берилди

511 12:43 13.07.2020

Суданда японлар қурган  “Ибн Сино” номли шифохона бор

1129 09:00 02.06.2020

Ливан Исроилга ноқонуний равишда киришга уринган беш суданликни ҳибсга олди

477 20:00 30.05.2020

Суданда бош вазирнинг истеъфоси талаб қилинди

230 09:30 10.04.2020

Судан: мудофаа вазирини ким ўлдирди?

716 20:15 02.04.2020

Эфиопия янги тўғонни сувга тўлдирмоқчи: Миср ва Судан хавотирда

962 16:30 02.04.2020
« Орқага