Суданда яна давлат тўнтаришига уриниш бўлди

14:50 12.07.2019 342

Суданни бошқараётган Муваққат ҳарбий кенгаш давлат тўнтаришига уриниш бўлганини маълум қилди, дея хабар бермоқда “Анадолу”.

Тўнтаришга уринган қўмондон ва 16 нафар зобит ҳибсга олинган. Ушбу режага махсус хизматларнинг амалдаги ва истеъфодаги ходимлари қўшилган.

Муваққат ҳарбий кенгашнинг таъкидлашича, давлат тўнтаришидан мақсад ҳукумат ва мухолифат ўртасида эришилган тинчлик битимига зарар етказиш бўлган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 11 апрелида Суданда давлат тўнтариши юз берган ва президент Умар Башир ҳокимиятдан четлатилган эди.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!