Суданда яна нотинчлик: қурбонлар бор

18:30 03.06.2019 346

Судан мухолифати етакчилари ҳарбий тўнтариш иштирокчилари томонидан тузилган Ҳарбий кенгашнинг тарқатиб юборилишини талаб қилди, дея хабар бермоқда “Анадолу”.

Етакчи мухолиф ҳаракатларни бирлаштирган «Озодлик ва ўзгаришлар кучи» халқни тинч норозилик намойишлари орқали Ҳарбий кенгашни тўнтаришга ҳисса қўшишга чақирди.

Мухолифлар Ҳарбий кенгашни ёлғончиликда айблади.

Бугун пойтахт Хартумдаги Мудофаа вазирлиги олдида норозилик акцияси иштирокчиларига нисбатан куч қўллангани ва бунинг оқибатида бир неча киши ҳалок бўлгани ҳақида хабарлар тарқалди.  

Эслатиб ўтамиз, 11 апрель куни Судан Мудофаа вазири Авад ибн Авф президент Умар Баширнинг қўлга олингани ва мамлакат бошқаруви Олий ҳарбий кенгашга ўтганини билдирди. Мамлакатда уч ойлик фавқулодда ҳолат ва икки йиллик ўтиш даври эълон қилинди. Бироқ мухолифлар ҳарбийларнинг ҳокимиятдан тезроқ кетишини истамоқда.   

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!