Янгиликлар

Судандаги намойишларга неча киши ҳалок бўлгани маълум қилинди

469

Суданда ўтган йилнинг декабрида бошланиб, бир неча ой давом этган ҳукуматга қарши намойишларда хавфсизлик кучлари камида 90 кишини ўлдирган. Бу ҳақда AFP Судан шифокорлар қўмитасига таянган ҳолда хабар тарқатди.

Қўмита 90 нафар намойишчи хавфсизлик кучлари ва полиция томонидан ўлдирилганини тасдиқловчи ҳужжатлар борлигини маълум қилди. Биринчи қурбон 2018 йилнинг 20 декабрида, охиргиси эса жорий йилнинг 5 майида қайд этилган.

Шифокорлар қўмитасининг маълумоти расмий маълумотлардан фарқ қилади. Аввалроқ Судан соғлиқни сақлаш вазирлиги намойишларда 65 киши ҳалок бўлганини айтган эди.

Эслатиб ўтамиз, Суданда иқтисодий қийинчиликлар туфайли бошланган намойишлар оқибатида мамлакатни ўттиз йил бошқарган президент Умар Башир 11 апрель куни истеъфо берди. Мамлакатни ҳарбий бошқариб турибди, бироқ мухолифат уларнинг ҳокимиятдан тезроқ кетишини истаяпти.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Суданда бош вазирнинг истеъфоси талаб қилинди

188 09:30 10.04.2020

Судан: мудофаа вазирини ким ўлдирди?

655 20:15 02.04.2020

Эфиопия янги тўғонни сувга тўлдирмоқчи: Миср ва Судан хавотирда

887 16:30 02.04.2020

Судан “қора рўйхат”дан чиқарилиши мумкин

271 07:30 10.03.2020

Судан бош вазирига суиқасд уюштирилди

576 14:42 09.03.2020

Умар Башир Халқаро жиноят судига топширилади

500 10:20 12.02.2020
« Орқага