Судандаги талотўпларда болалар ҳам ҳалок бўлди

14:30 13.06.2019 243

ЮНИСЕФ маълумотига кўра, Суданда охирги бир ҳафта ичида 19 нафар бола ҳалок бўлган ва 49 нафари яраланган. Чунки ортиқча кун нафақат норозилик намойишчиларига, балки болалар ва ўсмирларга қарши ҳам ишлатилган. 

“Биз Суданда болаларнинг ҳибсга олинаётгани ва жанговар ҳаракатларга жалб этилаётгани ҳақида маълумотлар олдик”, – деди ЮНИСЕФ раҳбари Генриетта Фор.

Мамлакат бўйлаб сув, озиқ-овқат ва дори-дармон тақчиллиги кузатилмоқда. Кўплаб ота-оналар қўрқиб қолгани боис фарзандларининг ташқарига чиқишига рухсат бермаяпти. 

Шунингдек, ЮНИСЕФ раҳбари Судан ҳукуматини гуманитар ташкилотларнинг ишлашига, хусусан, низо туфайли ёпилган касалхоналарнинг қайта очилишига рухсат беришга чақирди.  

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!