Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Суданлик дзюдочи исроиллик спортчи билан курашишни истамади

4934

Суданлик дзюдочи Муҳаммад Расул исроиллик рақиби Тохар Бутбул билан тўқнаш келмаслик учун Токио олимпиадасини тарк этди, дея хабар бермоқда “Евроньюс”.

Аввалроқ жазоирлик дзюдочи Фатҳи Нурин ҳам рақиби исроиллик бўлишидан хабар топгач, мусобақада қатнашишни истамаган эди. Бунинг ортидан Нурин ва унинг мураббийи олимпиададан четлатилди. Фатҳи Нурин ўз қарорини фаластинликларни қўллаб-қувватлаши билан изоҳлади.

“Фаластин кураши бизнинг курашимиздан буюкроқ”, – деди спортчи.

Халқаро дзюдо федерацияси ва суданлик мутасаддилар Муҳаммад Расулнинг қарори ҳақида ҳозирча изоҳ бергани йўқ. 

Эслатиб ўтамиз, ўтган йили Исроил ва Форс кўрфази давлатлари ўртасида алоқалар ўрнатилиши ортидан Судан ҳам Тел-Авив билан дипломатик муносабат ўрнатди. Бу эса Суданда норозилик намойишларига сабаб бўлди. 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Эрдоған Суданни қўллаб-қувватлашини билдирди

495 13:20 13.08.2021

Судан: «Россия ҳарбий базаси бизга зарар етказади»

789 20:20 02.06.2021

Судан энди Исроилга бойкот қўлламайди

666 10:30 07.04.2021

Судан АҚШга товон тўлади

830 11:30 01.04.2021

Судан қарз тўлаш учун АҚШдан қарз олди

554 17:00 27.03.2021
« Орқага