Янгиликлар

Суданни 30 йил бошқарган Умар Баширга ҳукм ўқилди

576

Суданнинг собиқ президенти Умар Башир коррупцияда ва “пул ювиш”да айбдор деб топилиб, икки йилга озодликдан маҳрум этилди. “Евроньюс”нинг хабар беришича, Баширнинг уйидан топилган 110 миллион доллардан зиёд пул давлат фойдасига мусодара этилади. 
Пойтахт Хартумда бўлиб ўтган судда Умар Баширни ўн йилга озодликдан маҳрум этиш ҳақида қарор чиқарилди, бироқ унинг 75 ёшда, яъни кекса экани эътиборга олиниб, жазо юмшатилди. Собиқ президент жазосини қамоқхонада эмас, балки ахлоқ тузатиш муассасасида ўтайди. Чунки Судан қонунларига биноан 70 ёшдан ошганларни турмага жўнатиш мумкин эмас.  
Суданда 2018 йилнинг 19 апрелида қимматчилик туфайли норозилик намойишлари бошланган эди. Жорий йилнинг 11 апрелида эса Умар Башир ҳарбийлар томонидан ҳокимиятдан четлатилди. 
Тинтув пайтида уйидан катта миқдорда нақд пул топилган Башир ўз кўрсатмасида Саудия Арабистонининг собиқ қироли Абдуллоҳ ибн Абдулазиздан 65 миллион доллар, валиаҳд шаҳзода Муҳаммад ибн Салмондан 25 миллион доллар ва БАА президенти Халифа ибн Зайд ал-Наҳайёндан 1 миллион доллар олганини айтган эди. Собиқ президентнинг сўзларига кўра, бу пуллар шахсий эҳтиёжлар учун эмас, хайрия ишларига аталган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Судан пойтахти сув остида қолди

342 15:57 08.09.2020

Суданда шариат қонунлари бекор қилинди

1153 12:35 07.09.2020

Судан ва Яманда кучли сув тошқинлари: қурбонлар бор

236 16:05 26.08.2020

Судан ҳам Исроил билан муносабатини яхшилайди

387 09:00 19.08.2020

Суданни сув босди, қурбонлар бор (видео)

882 09:00 07.08.2020

Суданнинг собиқ президенти Умар Башир суд қилиняпти

582 17:49 21.07.2020
« Орқага