“Суданни Сурия ва Ливиянинг аҳволига солишмоқчи”

08:50 30.05.2019 997

Баъзи давлатлар Суданни барқарорлаштириш ҳамда бу ерда Ливия ёки Суриядаги сингари режаларни амалга ошириш ниятида. Бу ҳақда Судан Муваққат ҳарбий кенгаш раисининг ўринбосари Муҳаммад Ҳамдан Даклу маълум қилди, дея хабар бермоқда “Анадолу”.  

Унинг айтишича, Суданни беқарорлаштириш учун чет эллардан пул ажратиляпти. Даклу айни пайт мамлакатда анча-мунча жосус борлигини ва улар кузатилаётганини таъкидлади.

Шунингдек, Муваққат ҳарбий кенгаш вакили 2011 йилдан бери қуролли тўқнашувлар давом этаётган Мовий Нил ва Жанубий Кордофан вилоятларида тинчлик ўрнатишга ҳаракат қилинаётганини билдирди.  

Даклу собиқ президент Умар Баширнинг коррупцияга аралашган айрим тарафдорлари ўзларини гўёки инқилобни қўллаган қилиб кўрсатиб, жавобгарликдан қочмоқчи эканини ҳам айтди.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 11 апрель куни Судан президенти Умар Башир ҳарбийлар томонидан ағдарилди. Мамлакатни икки йил давомида ҳарбийлар бошқариб турадиган бўлди.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!