Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Видео

Суданни сув босди, қурбонлар бор (видео)

959

«Евроньюс»нинг хабар беришича, Суданда кузатилаётган кучли сув тошқинлари камида 10 кишининг ўлимига сабаб бўлган. 

Бир ҳафтадан бери тинмаётган ёғингарчилик селларни келтириб чиқарган. Сув тошқинларидан айниқса мамлакатнинг жанубий қисмлари кўпроқ зарар кўрди. Минглаб одамлар бошпанаси қолган, далалардаги ҳосилни сув ювиб кетган. 

Суданда одатда июль ойидан октябргача кучли ёғингарчиликлар кузатилади. 

УЛАШИНГ:

Teglar
« Орқага