Суданнинг собиқ президенти қотилликда айбланяпти

10:30 14.05.2019 259

Судан прокуратураси мамлакатнинг собиқ президенти Умар Баширни зўравонликка ундаш ва норозилик намойиши қатнашчиларини ўлдиришга аралашишда айбламоқда. Бу ҳақда Суданнинг расмий Suna агентлиги хабар тарқатди.

75 ёшли Умар Башир ўтган йилнинг декабрида бошланган норозилик намойишлари ортидан 11 апрель куни ҳарбий тўнтаришда ҳокимиятдан четлатилган эди. Собиқ президентнинг қароргоҳидан катта миқдордаги нақд пул топилди, шунинг учун у коррупцияда ҳам гумон қилиняпти. Умар Баширнинг ўзи ҳам ҳокимиятга 1989 йилги ҳарбий тўнтариш натижасида келган эди.   

Суданда норозилик намойишлари ҳануз тўхтагани йўқ. Намойишчилар ҳокимиятни бошқариб турган ҳарбийларнинг кетишини истамоқда. Муваққат ҳарбий кенгаш мамлакатда уч ойлик фавқулодда вазиятни жорий этди ва мамлакатни икки йил бошқаришини билдирди.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!