Янгиликлар

Суданнинг янги бош вазири қасамёд қабул қилди

506

БМТнинг Африка учун иқтисодий кенгаши ижрочи котиби вазифасини бажарувчи Абдуллоҳ Ҳамдук кеча, 21 август куни Суданнинг уч йил давом этадиган ўтиш давридаги бош вазири сифатида қасамёд қабул қилди. Бу ҳақда DW хабар бермоқда. 

Ҳамдук ўзининг асосий устувор вазифаси сифатида мамлакатда осойишталикни ўрнатиш ва иқтисодий инқирозга қарши курашишни тилга олди. У янги вазирлар маҳкамаси бир ҳафта ичида шаклланишига умид билдирди.

Шунингдек, кеча Суданнинг янги бошқарув органи – Суверен кенгаш раҳбари Абдулфаттоҳ ал-Бурҳон ҳам қасамёд қабул қилди. Мазкур кенгаш 11 апрелда президент Умар Башир ағдарилгандан кейин тузилган Ҳарбий кенгашнинг ўрнини эгаллади.

Эслатиб ўтамиз, Умар Башир ҳокимиятдан четлатилгандан кейин ҳарбийлар ва мухолифат мамлакатни бошқариш бўйича анча вақт келиша олмади.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Суданда сел қурбонлари сони ортяпти (фото)

329 09:50 25.09.2020

Судан пойтахти сув остида қолди

364 15:57 08.09.2020

Суданда шариат қонунлари бекор қилинди

1204 12:35 07.09.2020

Судан ва Яманда кучли сув тошқинлари: қурбонлар бор

244 16:05 26.08.2020

Судан ҳам Исроил билан муносабатини яхшилайди

394 09:00 19.08.2020

Суданни сув босди, қурбонлар бор (видео)

900 09:00 07.08.2020
« Орқага