Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Судьялар олий кенгаши тадбирига дин ходимлари ҳам таклиф этилди

1709

Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактабида суд тизимида  коррупциянинг барча кўринишларига муросасизлик иммунитетини шакллантириш мавзуда қисқа муддатли курслар бошланди. Бу ҳақда Судьялар олий кенгаши матбуот хизмати маълум қилди.

Видео-конференц алоқа режимида ўтаётган курсларга жиноят ишлари бўйича барча туман (шаҳар) суди судьялари ва суд аппарати ходимлари жалб этилган. Айтилдики, коррупция нафақат суд тизими, балки жамият танасидаги ярага айланиб улгургани  ҳеч кимга сир эмас. Судлар адолат қўрғонига айланиши шарт қилиб қўйилган экан,  тизимда бу балонинг ҳатто ҳиди сезилмаслиги керак. Ҳозирги вазият эса мақтангудек эмаслигини оғриқ билан таъкидлаш мумкин. Қисқа муддатли курслар орқали кўзланган мақсадга эришиш иложсиз экани аён. Бироқ муаммонинг кўлами, унинг ҳуқуқий ва маънавий-ахлоқий таназуллари хусусида жонли мулоқотларсиз етралича тасаввур ҳосил қилиш ҳам қийин. 

Шундан келиб чиқиб, тадбирга дин ходимлари ҳам таклиф этилдики, эътиқод ва руҳий тарбия омиллари ҳар қандай иллатга, жумладан, коррупцияга қарши курашда муҳим фактор ҳисобланади. Зеро, ҳар қандай иллатга қарши курашишни инсон аввало ўзидан бошламоғи лозим. Қолаверса, донишманд ҳамзамонимиз тўғри таъриф берганидек,  ҳалоллик вакцияси, бу – ҳаромдан ҳазар деганидир!

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ким Байтуллоҳга кирса, яхшиликларга кирибди...

93 11:56 18.08.2022

«У ҳолда ўзингни ҳайвонлар жумласидан билгин...»

557 19:35 16.08.2022

«Йил имоми – 2022» танлови: Тошкент шаҳар босқичи ғолиблари тақдирланди

646 18:15 15.08.2022

Бало ва мусибатлар Аллоҳнинг жазосими?

583 16:50 14.08.2022

Беҳаёликнинг зарари ва оқибати

1030 16:55 13.08.2022

Йўқолган буюмнинг ҳукми ва топиб олса нима қилиш лозим 

1050 12:05 12.08.2022
« Орқага