Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Иймон

Сўфи Оллоёр: Муножот

2435

Холиқо, қойилман ўз нуқсонима,
Кўб жафо қилдим ўзимнинг жонима.
Зоти покингдан иноят бўлмаса,
Ҳеч ишончим йўқ амал қилғонима.

Холиқо, қилдим фиоли гандани,
Қилмагил расво мани шармандани.
Сан агар раҳмат ниқобин ёпмасанг,
Айби кўб, нуқсони кўбтур бандани.

Холиқо, тўкдум ибодат тосини,
Сан тузарсан банданинг кам — косини.
Қулларинг булғанса исён лойиға,
Оқузарсан мағфират дарёсини.

Холиқо, қилдим гуноҳи беҳисоб,
Тонгла сан сўрсанг, на бергайман жавоб?
Ман очарман журму исён чеҳрасин,
Сан ёпарсан афву раҳматдин ҳижоб.

Холиқо, қилдим гуноҳи беадад,
Жон берур ҳолатда Сан бергил мадад.
Нафси шайтон илгидин қутқармасанг,
Бўлди мушкил ҳолимизға, ё Аҳад.

Холиқо, ё аввало, ё охиро,
Нафси шайтон жонима бўлди бало.
Гарчи Оллоёр ўтарчидур ёмон,
Қўймағил душман қўлунда мубтало.

Холиқо, по ишларим бош айлагил,
Хирмони раҳмат манга чош айлагил.
Мунда тавфиқим — чироғим қўлга бер,
Анда иймонимни йўлдош айлагил.

Холиқо, афв айла ўтган ёшима,
Яхши қулларни ато қил қошима.
Гўр ичинда келса ики сўрғучи,
Анда сан раҳм айла ёлғуз бошима.

Холиқо, ҳайф ўтди моҳу солимиз,
Бўлмади нофеъ ийолу молимиз.
Сан ҳисобимизни осон этмасанг,
Рўзи маҳшарда не кечгай ҳолимиз?!

Холиқо, кўнглумда дунёву дуни,
Ман эрурман бандаларнинг озғуни.
Гарчи банданг мунда бўлса рўсияҳ,
Юзларин оқ айлагил Маҳшар куни.

Холиқо, ёрлиқо халқи омани,
Ўртада мандек маосий хомани.
Ҳашрда ҳар кимга келса бир битик,
Анда бергил, ўнг қўлумға номани.

Холиқо, тутдум фароғат хобини,
Истадим доим жаҳон асбобини.
Гарчи Оллоёр эрур ғарқи гуноҳ,
Оч анга ўлганда раҳмат бобини.

Холиқо, кам айладим кўйи амал,
Яхшилардек' юрмадим сўйи амал.
Сан карам бирла Қиёмат даштида,
Айлагил оғир тарозуйи амал.

Холиқо, дийдамга ашки зори бер,
Кўнглума доим муҳаббат ёри бер.
Оби Кавсардин мани сероб этиб,
Ҳам манга кўфрук ўтарда ёри бер.

Холиқо, лутф айла жаннатун — наъим,
Қилмағил ҳаргиз гирифтори жаҳим.
Ман гуноҳлик қул эрурман, Сан ғофур,
Ман хатолик бандадурман, Сан карим.

Холиқо, туз айлагайсан роҳимиз,
Мустажоб этгил дуову оҳимиз.
Тонгла ҳайрон бўлса халқ ўз ҳолиға,
Мустафони қил шафоатхоҳимиз.

Холиқо, лутф эт гадойи зоринга,
Бандадурман розиман ҳар коринга.
Мағфират дарёсиға ғарқоб этиб,
Кўзларим шойиста қил дийдоринга.

Холиқо, умр айладим фоний билан,
Эмди банданг зор айлар жони билан.
Гарчи Оллоёр эрур зору забун,
Жонни ол нури иймони билан.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

«Зилзила Эрдоған маъмурияти учун жиддий имтиҳон» – Камолиддин Раббимов

171 10:05 07.02.2023

Туркияда зилзила сабабли 7 кунлик миллий мотам эълон қилинди!

456 07:30 07.02.2023

Алижон Аксой: «Инша Аллоҳ, биргаликда бу фалокатни енгиб ўтамиз!»

1083 22:25 06.02.2023

Иккинчи хотин бўлиш айбми? 

1680 20:05 06.02.2023

Ўзбекистон жойлашган минтақада кучли зилзилалар содир бўлиш эҳтимоли мавжудми? — ФВВ хабари

1324 19:36 06.02.2023

Россия ва Эрон Татаристонда дрон ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда

493 18:10 06.02.2023
« Орқага