The Frontier Post сайтининг мухбири “Толибон” ҳаракатининг матбуот котиби Суҳайл Шоҳиндан толибларнинг Ўзбекистон ва Тожикистон ҳудудига ҳарбий техникасига оид савол сўраган. Журналистнинг саволига жавоб берар экан, Шоҳин “бу нарсалар бизнинг қардош мамлакатларимиз билан муносабатларимизга таъсир қилмайди”, деган. У, шунингдек, «Афғонистон ҳукумати Ўзбекистон билан яхши муносабатларга эга, нафақат ҳозирги пайтда, балки илгари ҳам Сиёсий бошқарма Ўзбекистон ҳукумати билан яхши муносабатларни сақлаб келган.
Улар Афғонистон халқига гуманитар ёрдам кўрсатишди, бунинг учун биз улардан миннатдормиз. Ўзбекистон мамлакатимизда улкан лойиҳаларни амалга ошириш ниятида. Ҳар икки мусулмон давлати бир-бири билан тинчлик ва биродарликда яшашни истайди. Мен икки давлат бу ва бошқа ҳар қандай масалани музокаралар ва дипломатик каналлар орқали ҳал қилишга қодир эканлигига ишонаман», деб айтган.