Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

“Сўконғич имом” ишдан ҳайдалди

7762

Жорий йилнинг 29 март куни Azon.uz сайтида “Сўконғич имомнинг орқасида ким турибди?” сарлавҳаси остида танқидий мақола эълон қилинган эди. Унда Фарғона вилояти Тошлоқ тумани Заркент қишлоғида яшовчи бир гуруҳ юртдошларимиз мурожаатига биноан, мазкур қишлоқдаги “Абу Ҳанифа” номли масжид имоми Н. Аҳмадалиев фаолияти ўрганилиб, Azon.uz ахборот таҳлилий портали мухбирининг журналистик суриштируви асосида бир қатор кўнгилсиз вазиятга ойдинлик киритилган эди.

Таҳририятимиз мазкур мақола юзасидан Ўзбекистон мусулмонлари идорасига сўровнома юборган. Ҳали расмий жавоб олмадик, аммо...

Azon.uz сайти мухбирининг аниқлашича, кеча, 1 апрел куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасида одоб-ахлоқ ҳайъатининг ушбу иш юзасидан мажлиси бўлиб ўтди. Йиғилишга Фарғона вилояти Тошлоқ тумани  “Абу Ҳанифа” номли масжид имоми Н. Аҳмадалиев ҳам шахсан иштирок этган. Ҳайъат аъзоларининг Azon.uz сайтида эълон қилинган мақоладаги фактлар бўйича саволларига Н. Аҳмадалиев жўяли жавоб бера олмаган. Яъни “янги ишга келганидан то шу кунгача масжид қавми уни суймаганини, узоқ жойда яшаши учун қийналаётганини, асаби жойида эмаслигини...” билдириб, ўзини оқламоқчи бўлган. Сўкинганини тан олган, мадрасани тамомлагани ҳақидаги сохта маълумотномага ойдинлик киритолмаган...

Ҳайъат аъзолари вазиятни атрофлича ўрганиб, бир овоздан Н. Аҳмадалиев имомликка лойиқ эмас, деган қарорга келган. Бу борада тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилмоқда. Фурсатдан фойдаланиб, Диний идорадаги одоб-ахлоқ ҳайъати аъзоларига бўлиб ўтган ҳолатга адолатли ёндошгани учун таҳририятимиз номидан миннатдорчилик билдирамиз. Тошлоқ туманидаги “Абу Ҳанифа” номли масжидга эса илмли, диёнатли, халқни ҳаққа бошлайдиган аҳли илм имом этиб тайинланишига тилакдошмиз. Зеро, Пайғамбарларнинг меросхўри дея эъзозланадиган зотлар ана шу буюк иззатга муносиб бўлмоғлари шарт.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

120 ёшида ҳам таровеҳ намозига имом бўлган зот

1196 13:30 14.04.2021

Диний идорадан расмий жавоб, заркентликлардан миннатдорчилик мактуби келди

1531 20:00 08.04.2021

Сўконғич имомнинг орқасида ким турибди?

16081 16:15 29.03.2021

“Уни Жаннатда ҳам имом дейишар экан...”

1841 07:00 24.03.2021

Муносабатга жавоб: Диний идора 2020 йилнинг энг яхшиларини тақдирлади

1147 09:00 11.03.2021
« Орқага