Илм

Сулаймон Рожиҳий: пули йўқ миллиардер

3544

Саудия Арабистонидаги Ал-Қосим шаҳридаги хурмо боғида 200 мингдан ошиқ хурмо дарахтлари бор ва Аллоҳ йўлида сарфланади. Ушбу боғда 45 хил хурмо мавжуд бўлиб, йиллик ишлаб чиқариш 10000 тонна хурмони ташкил этади.

Бу боғ ер юзидаги энг катта вақфдир. Ушбу боғдан тушган маблағ бутун дунё бўйлаб масжидлар қуриш, хайрия ишлари ва иккита муқаддас масжидда (Макка ва Мадина) ифторлик қилишга сарфланади.

Ушбу боғни Саудия Арабистонининг энг бой одами Сулаймон Рожиҳий Аллоҳ йўлига бағишлаган.

Сулаймон Рожиҳий қашшоқликда ўсган. У мактабда ўқиб юрганида бир куни мактаб маъмурияти кўнгилочар саёҳат ташкил этиб, ким боришни истаса бир риёлдан пул олиб келишларини сўради.

У уйига бориб ота-онасидан пул сўради. Аммо уларнинг бир риёл ҳам пули йўқ эди. Саёҳат куни яқинлашган сари унинг хафалиги ҳам ортиб борарди. Шу орада чораклик имтиҳонлар натижаси чиқиб, у ўз синфида биринчи ўринни эгаллади ва фаластинлик ўқитувчиси унга 1 риёл мукофот берди. Ўша пайтда унинг қувончини кўрсангиз эди!

Вақт ўтиши билан у таълим олди ва ишлай бошлади. Жидда шаҳрида бир хонани ижарага олиб, исломий банк очди ва ҳаётини ҳалоллик, содиқлик ва меҳнатсеварлик билан бошлади. Аллоҳ ҳам унинг ишини баракали қилди.

Қисқа вақт ичида “Ар-Рожиҳий” деб номланган банклар тармоғи Саудия Арабистонига тарқалди.

Бироқ Сулаймон Рожиҳий фаластинлик ўқитувчисини унутмаган эди. Излаб-излаб уни топди. Устози нафақага чиққан, иқтисодий аҳволи ҳам унчалик яхши эмас экан. 

Рожиҳий устозини машинасига ўтқизиб унга: "Мен сизнинг олдингизда қарздорман", деди. Устози унинг сўзларига ҳайрон бўлди.

Рожиҳий устозига кўплаб йиллар олдин унинг 1 риёл мукофот берганини эслатиб қўйди. Ўқитувчи кулиб юборди, “энди сен ўша риёлни менга қайтаришни хоҳлайсанми?” деди. Рожиҳий айланиб-айланиб бир данғиллама уй олдида машинасини тўхтатиб, уй ва машинасини устозига ҳадя қилганини айтганида кекса устознинг кўзларидан севинч ёшлари тўкилди.  Яна барча харажатларни ҳам Рожиҳий ўз бўйнига олди.

Фаластинлик ўқитувчининг кўзларида ёш билан уй ва машинанинг жуда қимматлигини айтганида, Рожиҳий “сиз ўша куни менга берган 1 риёл мукофот берганингизда менинг бахтим сизнинг севинчингиздан неча баробар катта эди”, деди.

Ҳозирги вақтда Сулаймон ар-Рожиҳий вақфининг нархи 60 миллиард риёлдан ортиқ.

У Саудия компанияси ва “Ар-Рожиҳий” банкининг соҳиби. Яқинда у коронавирусига қарши курашиш учун 170 миллион риёллик хайрия ва Маккадаги иккита меҳмонхонани Соғлиқни сақлаш вазирлигига ҳадя қилган.

Forbes журнали уни дунёдаги 20 энг буюк сахий одамлардан бири деб атаган. 

Дунёдаги энг катта исломий банкини барпо этиш билан бир қаторда, Яқин Шарқдаги энг йирик паррандачилик фабрикаси бўлган Al-Watania Poultry компаниясига асос солган.

Саудия Арабистонида Рожиҳий оиласи томонидан масжид қурилмаган шаҳарни топа олмайсиз.

Энг муҳими, улар 1,5 миллион кишини иш билан таъминлаган.

У шундай дейди: «Мен саксондан ошдим! Менга энди нима керак? Жамғарма менинг тўловларимни тўлайди, мени турар жой, озиқ-овқат, тиббий хизмат ва транспорт билан таъминлайди, мен буни минимал даражада сақлашга ҳаракат қиламан. Мен яхши таъминланганман!"

Ундан сўрашди: “Пулсиз миллиардер ҳам бўладими?! Ўзингизни қандай ҳис қиласиз?" деб сўрашганда у яна табассум қилди, кўзлари чақнаб кетди ва деди: “Мен енгилман! Мен ўзимни эркин ҳис қиламан! Мен ўзимни қуш каби ҳис қиляпман... ва Аллоҳ мени чақирганда, Унинг ҳузурига енгил юк билан бораман!"

Ёқуб Умар тайёрлади.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Яман: афтодаҳол ўлканинг бошига тушган балолар 

741 08:00 22.09.2020

Саудия Арабистони осмони Исроилга очилганини Трампнинг куёви маълум қилди

706 15:09 10.09.2020

Саудия Арабистони: тахт учун кураш қандай кечяпти?

1338 16:01 03.09.2020

Саудия Қуролли кучлар қўмондони коррупцияда айбланмоқда

689 21:55 01.09.2020

Кутил(ма)ган бурилиш: Исроил – БАА музокараларига Саудия ҳам қўшилиши мумкин

672 17:25 01.09.2020

Россияликларнинг Саудияга бориши енгиллаштирилади

417 11:57 01.09.2020
« Орқага