Ислом

Султон Абдулҳамидхонни тахтдан туширишга фатво берган уламо

10938

Муҳаммад Ҳамди Язир (1878-1942)

Усмонли халифалигининг буюк уламоларидан. Шайхулислом, йирик дин олими ва Қуръон ҳофизидир. Бир қанча исломий асарлар ва кўп жилдлик “Ҳақ дини Қуръон тили“ тафсири муаллифи...

Қисқаси, Аллоҳ раҳмат қилсин бу ислом олимининг илми ва тақвоси ҳақида қанча мақталса арзийди...

Аммо, фақат диний билимларнинг ўзи ҳамма нарсани тўғри қилишлик учун кифоя қилмас экан. Қуръон ва Суннатни яхши билади дегани фатвони тўғри беради дегани эмас экан. Балки, диний илмлар билан бирга дунёвий воқеъликни, сиёсий ҳолатни, томонларнинг асл мақсадларини, манфаатларини ҳам яхши билишлик лозим экан.

Султон Абдулҳамидхон умр бўйи ислом душманлари билан курашиб яшади. Душманларнинг белини синдириб, исломнинг қаддини кўтаришда у кишининг хизматлари беқиёсдир. Ҳаттоки душманларнинг ўзлари Абдулҳамидхоннинг ақли ва закосига тан беришиб, у кишини мағлуб қилишнинг иложини қилолмай қолишганида, ушбу шайхулислом уларнинг жонига оро кириб

Султон Абдулҳамидхоннинг тахтдан олиниш фатвосини ёзиб бергандир...

Бу мудхиш хато ислом динининг чўкиши, халқларнинг асл диндан узоқлашиши, халифаликнинг тугаши ва Исроил давлатининг қурилишига сабаб бўлишини у ўша вақтида тушунмагандир. Аммо, кейин бўлган воқеаларни кўриб, қилган ишининг оқибатларидан дахшатга тушган бу одам қолган бутун умрини йиғлаб, тавба қилиб ўтказади. Афсуски кейинги пушаймондан фойда йўқ...

Ҳозирда ҳам дин илмларини чуқур билган, аммо воқеликлардаги асл ҳақиқатларни кўра олмайдиган, натижада қилаётган ишлари ва бераётган фатволари билан динни билиб-билмай кимларнидир ўйинларига келтириб берадиган олимлар кам эмас...

Ҳасан Темиров

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Тарихда бугун: Султон Абдулҳамид вафот этди

5215 16:38 10.02.2020

«Султон Абдулҳамид» сериали намойишини тўхтатиш учун Исроил ва Европадан босимлар бўлган

26260 10:00 25.02.2019

Султон Aбдулҳамид II ким эди?

10591 20:00 15.02.2019
« Орқага