Иймон

«Султон наздимда мушукка айланиб қолди!»

2513

Ҳайит куни султон катта тантана билан ўтиб қолди. Йўлнинг икки тарафида миршаблар саф тортишган, аъёнлар султонни қуршаб олишган ва амирлар унинг қаршисида ер ўпишарди. Изз ибн Абдуссалом* буни кўриб: "Эй Айюб, Аллоҳ: "Мисрнинг мулкини сенга топшириб қўйган бўлсам, хамрни қандоқ мубоҳ этдинг?", деса қандай ҳужжат келтирасан?", дея хитоб қилдилар. Шунда султон: "Нима, шунақа иш содир бўлибдими?", дея сўради. Изз: "Ҳа, фалон, фалон ерлардаги дўконларда у сотиляпти", дедилар. Султон айтди: "Хўжам, буни мен қилмаганман. Отам замонидан бери бу мавжуд", деди. Шунда имом бошларини кўтариб: "Сен ҳам: "Йўқ! Улар: «Биз ота-боболаримизни бир динда топдикки, албатта, биз уларнинг изларидан ҳидоят топгувчидирмиз», дейдиганларданмисан?" (“Зухруф” сураси, 22-оят), дея хитоб қилдилар.

Шундан кейин султон мазкур дўконларни бузиб ташлашга ва хамрни таъқиқлашга фармон берди. Бу хабар одамлар орасида ёйилди. Изз ибн Абдуссалом эса дарс мажлисларига қайтдилар. Шунда шогирдларидан бири келиб: "Султондан қўрқмадингизми?", деб сўради. У киши мана бундай жавоб қилдилар: "Аллоҳга қасамки эй ўғлим, Аллоҳ таолонинг буюклигини кўз ўнгимга келтирувдим, султон наздимда мушукка айланиб қолди..."

*Изз ибн Абдуссалом – "уламолар султони" деб лақаб олган машҳур олим. Султонларни мўғул-татарлар истилосига қарши ундаб, юришини тўхтатишга сабаб бўлганлар.

Мубашшир Аҳмад

УЛАШИНГ:

Теглар:
« Орқага