Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Таҳлил

Султон Салоҳиддин Айюбий йиғлади...

2664

Арнат – Ренауд де Шатильон исмли Карак шаҳрининг ҳукмдори ва Европа салибчиларнинг етакчиси Фаластинда мусулмон зиёратчилар йўлини тўсиб, шунингдек, аёллар, болалар ва қарияларни ўлдиришни бошлади ва шу сўзларни айтган экан:

“Муҳаммадингизга айтингки, сизни ҳимоя қилсин! Ундан ҳимоя топинг!" 

Аллоҳнинг амри билан бир одам унинг зулмидан қутулиб қолди ва унинг қилмишларини айтиш учун Салоҳиддиннинг ҳузурига борди.

Салоҳиддин уйига бориб, икки кун йиғлади ва шундай деди:

“Эй Раббим! Мени Пайғамбаринг Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг умматини ҳимоя қилиб, унинг номидан сўзлашимга ижозат берасанми?" У бу сўзларни икки кунгача буни оғзидан туширмади. Сўнг у яна ўз қўшини ёнига қайтди.

Аскарлари ҳузурида у шундай сўзларни айтди: «Эй Муҳаммад алайҳиссаломнинг аскарлари! Дарҳақиқат, Карак ҳукмдори Арнат Фаластинда одамларга зулм қила бошлади.

У Аллоҳнинг байтидаги зиёратчиларни ўлдирди ва болалар ва аёллар қонини тўкди, шу билан бирга: “Муҳаммадингизга айтинг, у сизни ҳимоя қилсин!" – демоқда. 

Мен мусулмон умматини ҳимоя қилиш, Муҳаммад алайҳиссалом номларидан ҳаракат қилиш учун ўзимни ва жонимни қурбон қиламан! Мен, албатта, ўша салибчиларнинг калласини оламан!

Агар кимдир мен билан бирга бориш истагини билдирса, у менга қўшилсин!" – деганида, қўшин бир овоздан: "Биз ҳам ўзимизни Расулуллоҳ учун қурбон қиламиз!" – деб жавоб берди.

Шундай қилиб, Хиттин жанги бошланди ва Салоҳиддин Айюбий ғалаба қозонди, Арнат асирга олинди.

Салоҳиддин Арнатдан: – "Муҳаммадга айтингки, сизни ҳимоя қилсин”, деган сенмидинг? – деб сўради. У: “ҳа” деб жавоб берди.

 Шунда Салоҳиддин: "Мен эса сенинг олдингда турган Аллоҳга муҳтож қулман, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг номидан умматини ҳимоя қиладиган ва бошингни оладиган одамман!" – деди ва унинг калласини чопиб ташлади.

Салоҳиддин Айюбий раҳимаҳуллоҳ, солиҳ мусулмон ва жасур қўмондон эди!

У каби одамларни камдан-кам учратамиз: бутун Европа давлатлари уруш билан унга қарши қурол кўтаришди, аммо, у ўз динининг ҳимоясида ва ақидасида собит қолди.

Ёқуб Умар тайёрлади

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Буюк ўтмиш саҳифалари. Салоҳиддин Айюбий Қуддусни қандай озод этганди?

1398 08:41 02.09.2020

Салоҳиддин Айюбийнинг қасами...

5628 13:40 18.07.2020

Масжидул Ақсони озод қилувчи одамга дод солиш ярашмайди...

3216 07:00 27.03.2020

Салохиддин Аюбий ва Нуриддин Махмуд давлатида илмнинг ўрни

3416 17:00 05.10.2019

Буюк ўтмиш саҳифалари. Салоҳиддин Айюбий Қуддусни қандай озод этганди?

4147 12:00 19.08.2019
« Орқага