Ахлоқ

Султонга бақирган муаллим...

2696

Фотиҳ Султон Маҳмудхон болалигида жуда ярамас, тўполончи бир ўқувчи эди. Дарс вақтида қилган тўполонлари билан устози Оқшамсиддинни жаҳлини чиқарар эди. Устози унга танбиҳ берса, дарҳол: «Мен подшоҳнинг ўғлиман, ҳеч нарса қилолмайсан», дейишдан ҳам тоймасди. 

Оқшамсиддин подшоҳга шикоят этишликни адабсизлик ҳисоблаб, ҳолатни султонга айтишдан тортинар эди. Аммо, вақт ўтгани сайин кичик Маҳмуднинг қилиқлари ҳаддан ошиб, чидаб бўлмас ҳолга келади. 

Шундан кейин муаллим ноилож султоннинг ҳузурига чиқади. 

«Подшоҳим, Сизга айтишим зарур бўлган бир хусусий масала бор. Аммо, айтишдан ҳаё қилмоқдаман.»  

«Марҳамат! Ҳеч тортинмасдан айтавер», дейди султон.  

Бу сўз Оқшамсиддинни хотиржам этди. Ва ҳолатни англата бошлади. 

«Подшоҳим! Ўғлингиз — жигарпорангиз жуда тўполончи. Унинг дастидан дарсимни ўтолмаяпман. Қачон танбиҳ берсам, дарҳол Сизни номингиз билан менга таҳдид қилади». 

Подшоҳ бир оз сукут сақлайди. 

Кейин Оқшамсиддинга яқин келиб, бир нарсаларни пичирлаб тушунтиради. Подшоҳнинг сўзларидан Оқшамсиддин саросимага тушади. 

«Бу қандай режа? Буни амалга ошириш мумкин эмас! 

Оқшамсиддин бу режа хусусидаги хавотирларини ошкор қилишига қарамай, подшоҳ, «Бу иш бўлади», дейди». 

Эртаси куни Меҳмет дарсда яна тўполонини бошлайди. Устозининг даккисига одатдагидек, отаси билан таҳдид жавобини беради. Айни шу пайт тўсатдан эшик очилиб, подшоҳ ичкарига киради. Бу ҳолатдан ғазабланган Оқшамсиддин подшоҳга қараб бақиради: “Ҳеч ким дарс вақтида ичкарига бундай тарзда кириши мумкин эмас!” 

Изн сўраб кириши лозимлигини айтиб, ташқарига ҳайдайди. Подшоҳ хижолатли тарзда бўйнини эгиб, узр сўрайди ва ташқарига чиқади. 

Бу ҳодиса қаршисида кичик Султоннинг тили калимага келмай, нима қилишини билмай қолади. Ишонгани — подшоҳ отаси кўз ўнгида тарсаки еган эди. Фотиҳ Султон Маҳмуднинг ички дунёси ағдар-тўнтар бўлганди. 

Бир оздан сўнг эшик тақиллайди, ва подшоҳ ҳижолатли ҳолатда ичкарига узр сўраб киради. 

Режа ажойиб шаклда амалга ошган эди. 

Ўша кундан сўнг, Фотиҳ Султон Меҳмет асло ярамаслик қилмади. 

Чунки, ишонган тоғларига қор ёғган эди…  

Таълим не эканини турк султони Мурод II даражасида бўлмаса ҳам, камида ўз фарзандини янглиш йўлларга йўналтирмаслик қадар идрок этадиган ота-оналарга эҳтиёжимиз бор. Бизда эса, ўзингизга маълум, боласига қаттиқ теккан ўқитувчини судга беришгача борадилар ёки мактабда, болалар кўз ўнгида қаттиққўл устозларни ҳақорат қилиб, ҳурматини ер билан битта қиладилар...

Унутмайлик, болалар эрка, тантиқ бўлиб туғилмайдилар. Уларни дипломли, мансабли, топармон-тутармон, аммо тарбиясиз ота-оналар талтайтирадилар... 

Болани боқиш эмас, тарбия қилиш керак...

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Раво кўрмаса Маъбуд, найласин султон Маҳмуд?

1826 03:59 13.05.2020

Султон ва жория

2400 07:00 28.03.2020

Султон Маҳмуд нега Райга ҳужум қилмаган?

1731 20:30 23.01.2020

«Хамрни қандоқ мубоҳ этдинг?» деса, қандай ҳужжат келтирасан?

1611 11:05 10.09.2019

Давлат раҳбари ҳаққига дуо қилиш ("Замонавий масалаларнинг шаръий ҳукмлари")

3711 13:35 29.06.2019
« Орқага