Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Ислом

Султонга дакки берган уламо

3418

Ҳайит куни султон катта тантана билан ўтиб қолди. Йўлнинг икки тарафида миршаблар саф тортишган, аъёнлар султонни қуршаб олишган ва амирлар унинг қаршисида ер ўпишарди.

"Уламолар султони" деб лақаб олган машҳур уламо, султонларни мўғул-татарлар истилосига қарши ундаб, юришини тўхтатишга сабаб бўлган Изз ибн Абдуссалом бу ҳолатни кўриб: "Эй Айюб! Аллоҳ: "Мисрнинг мулкини сенга топшириб қўйган бўлсам, хамрни қандоқ мубоҳ этдинг?", деса қандай ҳужжат келтирасан?", дея хитоб қилдилар. 

Шунда султон: "Нима, шунақа иш содир бўлибдими?", дея сўради. Изз: "Ҳа, фалон, фалон ерлардаги дўконларда у сотиляпти", дедилар. 

Султон айтди: "Хўжам, буни мен қилмаганман. Отам замонидан бери бу мавжуд", деди. 

Шунда имом бошларини кўтариб: "Сен ҳам: "Йўқ! Улар: «Биз ота-боболаримизни бир динда топдикки, албатта, биз уларнинг изларидан ҳидоят топгувчидирмиз»*, дейдиганларданмисан?" дея хитоб қилдилар. 

Шундан кейин султон мазкур дўконларни бузиб ташлашга ва хамрни таъқиқлашга фармон берди. Бу хабар одамлар орасида ёйилди. 

Изз ибн Абдуссалом эса дарс мажлисларига қайтдилар. Шунда шогирдларидан бири келиб: "Султондан қўрқмадингизми?" деб сўради. 

У киши мана бундай жавоб қилдилар: "Аллоҳга қасамки, эй ўғлим, Аллоҳ таолонинг буюклигини кўз ўнгимга келтирувдим, султон наздимда мушукка айланиб қолди.."

------------------------------------
* Зухруф сураси, 22-оят

Мубашшир Аҳмад

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Жанозасида Миср султони ҳозир бўлган уламо

2128 07:40 16.06.2022

Ҳиндистон полицияси уламонинг жасадини олиб кетгани халқ ғазабини қўзғатди

5146 22:35 08.09.2021

Ҳирот уламолар кенгаши раҳбарининг ўринбосари масжиддан қайтаётганида ўлдирилди

2499 12:40 04.06.2021

«Исмоилбек Гаспринский жаноблари…»  (5-қисм)

2754 23:00 06.05.2021

Олимлар жиҳоди

2578 20:00 13.04.2021

“Уни Жаннатда ҳам имом дейишар экан...”

4512 07:00 24.03.2021
« Орқага