Ахлоқ

Султоннинг васияти: «Ўғлим, маслаҳат лозим бўлса, диндорлардан сўра!»

1286

Усмонийларнинг  султони Усмон ибн Эртуғрул вафот қилётганида унинг ўғли Ўрхон Бурсани қамал қилиб турган эди. У узоқдалиги сабаб унга васият қилди. У васиятни Усмонийлар муаррихи Ошиқ Чалабий ёзиб олган. Бу васият таъбир жоиз бўлса Усмонийларнинг ҳаёт дастурига айланди. Унда шундай дейилган эди:

"Ўғлим! Аллоҳ амр қилмаган ишларни қилишдан сақлан. Агар бирор-бир муаммога дуч келсанг, дин олимлари билан  маслаҳат-машварат қил. 

Ўғлим! Сенга итоат қилганларни эъзозла. Аскарларга инъом бер. Шайтон сени молинг ва лашкаринг туфайли алдаб қўймасин. Шариат аҳлидан ҳаргиз узоқлашма.  

Ўғлим! Сен биласанки, бизнинг мақсадимиз Роббил оламинни рози қилишдир. Динимизнинг нури уфқларга жиҳод туфайли тарқайди. Натижада Аллоҳнинг ризоси ҳосил бўлади.  

Ўғлим! Биз ҳукмронлик учун, кишиларга хўжайинликни кўзлаб жанг қилмаяпмиз. Биз ислом билан яшаймиз, Ислом билан ўламиз. Сен шунга муносибсан!".

Абдулқодир Полвонов

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Тарихда бугун: Султон Абдулҳамид вафот этди

3507 16:38 10.02.2020

Усмонийларга қарши сериал арабларни иккига бўлди

4154 19:00 22.11.2019

Усмонийлар давридаги Рамазон анъаналари

1952 21:00 19.05.2019

Ҳукмдорлар муллаларга қуллуқ қилган даврлар...

2505 15:00 13.01.2019

“Қиёмат куни Ватандан қарздор бўлиб қолмайлик…”

2450 20:00 09.01.2018
« Орқага