Сўнгги муборак туш...

14:00 27.12.2018 867

Халифа Усмон розияллоҳу анҳу вафотлари куни тонгда туш кўрадилар. Уйқудан туриб яқинларига: “Бу тоифа мени бугун қатл қилади”, дедилар ва давом этдилар "Тушимда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламни кўрдим. У зотнинг олдиларида Абу Бакр ва Умар розияллоҳу анҳумолар ҳам бор эдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга: “Эй Усмон! Биз билан бугун ифторлик қил!” дедилар".

Ўша куни Усмон розияллоҳу анҳу рўза тутдилар ва ифторлик вақти бўлмасидан исёнчилар томонидан қатл қилиндилар".

Манба: Доктор Али Саллобий. “Тайсирул каримил маннон фи сийрати Усмон ибн Аффон”. 394-бет.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!