Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Сўнгги яҳудий Афғонистонни тарк этди

3543

Кобулдаги хароба синагогада яшаб келган Афғонистоннинг сўнгги яҳудийси – 62 ёшли Зебулон Симентов мамлакатни тарк этди.

Симентов ҳамда унинг асосан аёллар ва болалардан иборат 29 нафар қўшниси америкалик тадбиркор Моти Кахананинг ёрдами билан, қўриқлаш хизмати ходимлари ҳамроҳлигида Афғонистондан олиб чиқилган. Кахана уларнинг бари қўшни давлатга олиб борилганини маълум қилди, бироқ бу айнан қайси мамлакат эканлигини ошкор этмади.

Симентовнинг рафиқаси ва фарзандлари Исроилда яшайди. Унинг учун бошпана топиш мақсадида АҚШ ва Исроилга мурожаат қилинди. Кахананинг айтишича, Симентов шу пайтгача хотини билан яҳудий анъаналарига мувофиқ ажрашишни рад этиб келган, бироқ тадбиркор уни ажрашишга кўндирган ва айни пайтда ҳужжатлар тайёрланяпти.

2005 йилда Исхак Леви исмли яҳудий 80 ёшида вафот этгач, Зебулон Симентов Афғонистоннинг ягона яҳудийсига айланди. Маълум бўлишича, Леви ва Симентов бир-бири билан чиқиша олмаган: Леви Симентовни ўғрилик ва жосусликда, Симентов эса Левини фоҳишаларга илакашиб юришда айблаган.

Леви вафот этганида Симентов ундан қутулгани учун хурсандлигини айтган эди.

“Евроньюс” хабарига кўра, Афғонистоннинг сўнгги яҳудийси ўтган йиллар давомида ундан интервью олишга келган журналистлардан катта пул талаб қилиб келган. У ўзи яшайдиган ҳудудда кабобхона очган эди.

1959 йилда Ҳиротда туғилган Зебулон Симентов Афғонистонни ҳеч қачон тарк этмаслигини айтиб келган.

Тарихий маълумотларга кўра, яҳудийлар камида 1000 йил аввал ҳозирги Афғонистон ҳудудига келиб ўрнашган. XIX асрнинг охирларида бу ерда асосан Эрондан қочиб келган 40 мингча яҳудий бор эди. Уларнинг бир қисми 1948 йилда Исроил ташкил топгач, ўша ерга кўчиб кетди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

ЖССТ раҳбари “Толибон” билан музокара ўтказади

295 17:05 20.09.2021

Имрон Хон Имомали Раҳмоннинг таклифини «Толибон»га етказади

810 13:15 20.09.2021

Тошкент: «Валдай» клуби конференциясида Афғонистондаги вазият муҳокама қилинади

275 11:45 20.09.2021

“Толибон” Хотин-қизлар ишлари бўйича вазирлик тугатилганини изоҳлади

1286 08:25 20.09.2021

Покистон Афғонистонда инклюзив ҳукумат тузиш бўйича музокараларни бошлади

765 14:55 19.09.2021

Пентагон Кобулдаги ҳужум учун узр сўради

764 15:20 18.09.2021
« Орқага