Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Таҳлил

Суннатга хилоф тарзда "суннатни ҳимоя қилиш" — жоҳиллик асли

1764

Аввалги постларимни айрим кишилар пассивликка чақириқ деб тушунипти. Изоҳ бермоқчиман.

Ақл билан иш қилишни пассивлик деб талқин қилиш – асл илмсизлик. Илм билан иш қилиш пассивлик эмас, балки ҳаракатлар эффектив бўлишини таъминлашдир. Жанг олдидан стратегия ишлаб чиқилмаса жанг ютқазилади. Эмоцияга берилиб, жанг бошида важоҳат билан рақибига ташланган боксчиларнинг нечтасини биринчи зарбаданоқ қулаганини кўрганмиз. Уҳуд жанги ҳам бунга яққол мисол, ва ишора.

Мен шахсан ҳозир бизлар стратегияли иш қилолишимизга ишонмайман – узоқмиз у даражадан. Даражамиз юқори бўлганда воқелигимиз ҳам бошқача бўларди. Ҳозир фақат бир нарса керак бизларга – ўз ҳолатимизни тўғри англашимиз ва ўзи умуман муваффақиятга нима сабаб бўлишини (аслида бу фундаментал нарсалар) тушунишимиз. Зеро тузалиш тушунишдан бошланади. 

Муваффақият учун ШИЖОАТ + ИЛМ, икковининг қоришмаси, шу билан бирга икковининг баланси керак. Римликлар галл қабилаларини осонлик билан енгган. Ўйлайманки, галларнинг шижоати кўпроқ бўлган, бироқ римликларда жангга илмий ёндошув, тартиб ва илм маҳсули бўлмиш баъзи ҳарбий мосламалар бўлган.  

Биз – ҳозирги мусулмонлар эса ақл деганда пассивликни тушуняпмиз... Начора, бу бизнинг... аҳволимиз.

Ёдимиздан чиқмаслиги керак – биринчи мусулмонларга Аллоҳ таолонинг Ўзи вазиятга қараб иш тутишни ўргатган. Жойи келганда биринчи мусулмонлар турли, ҳозир кимгадир пассивлик бўлиб кўринадиган ишларни қилишган, хусусан аввалида умуман жисмонан қаршилик кўрсатишмаган. Аллоҳ рухсат бермаган, ва бу билан вазиятни объектив баҳолашни ўргатган мусулмонларга. 

Кейин. Асосий момент. 

Шариатга хилоф ишлар қилиб “динни ҳимоя қилиш”га уриниш – бу ҳам илмсизликнинг асли. Суннатга хилоф тарзда “суннатни ҳимоя дейиш” – жоҳилликни асли. 

АВВАЛО одамларга МАЪНАВИЙ таъсир этиш қуввати билан юборилган илоҳий таълимотни “зона” тушунчалари даражасига тушириш – Аллоҳ таолога нисбатан жуда катта хиёнат. Инсонни зиёли (зиё таратувчи) қилиш учун юборилган диннинг ушбу аслини йўққа чиқаришга уриниш, мусулмонларни ҳуштакбоз, шижоатини илм билан йўналтиролмайдиган оломонга айлантиришга бўлган ҳаракатлар – аслида Исломга қарши ҳаракатлар. Бунақа тасарруфни ислоҳ қилиш ўрнига, аксинча, қувватлаш – бу ҳам хиёнат. 

Яна бир бор: Ислом дини одамларга МАЪНАВИЙ таъсир этиш ҚУВВАТИ билан юборилган илоҳий таълимотдир. Бу динимизнинг бирламчи кучи ва миссияси. Алийм Аллоҳ бошқача таълимот юбориши мумкин ҳам эмасди. Ислом келганда одамларни зиёли сўз билан ишғол этди – айнан СЎЗни эшитиб, одамлар тўп-тўп бўлиб Исломга киришди, жанг тушунчалар жанги бўлди ва Ислом ғолиб бўлди. Фақатгина ОХИРГИ БОСҚИЧДА куфрда собит қолганлар билан жисмонан жанг қилинди. Охирги босқичда! Имконлар ўзгача кўриниш олганда! СЎЗни эшитиб, тушуниб, бироқ зулмда давом этган қарши тарафнинг ЗУЛМИГА қарши. 

Куч-қудрат бўйича Аллоҳда камчилик йўқ – бизга муҳтож эмас. Шуни ёдда тутиш керак. Бизнинг ҳаракатлар Аллоҳга жисмонан ёрдам бериш эмас, Унинг АЙТГАНЛАРИГА МУВОФИҚ тасарруф қилиш маъносида бўлиши керак. Унинг айтганларига хилоф тарзда “динни ҳимоя қилиш” бу – телбалик. Бунақа ҳаракат дин ҳимояси эмас, нафс ҳимояси. Буни англаб олиш керак, бошни қаттиқроқ силтаб. 

Масалан, самосуд Исломда йўқ. “Бунақа вазиятда бунга мажбурмиз” дейиш “Аллоҳ ожиз қолди, биз Унга ёрдам беришимиз керак” деган гап билан баробар!.. Аллоҳ бунақа нисбатлардан пок! 

“Нима қилиш керак эди унда, қараб туриш керакми?” деб ёзганлар бўлди. Жавоб оддий – суннатга мос иш қилиш. 
 
Исломнинг кучи информацияда! Нотўғри информацияни бузиб ташловчи тўғри информацияда! Масала фақат намуна сифатида Аллоҳ таоло томонидан юборилган инструкторнинг услубига (суннатига) мос ўша информацияни тарқатиш, барча қоидаларга (одобларга) риоя қилиб. Инструкцияларга хилоф қилиб, қоидаларга (одобларга) риоя қилмайдиган информация тарқатувчиларни эса бракка чиқариш керак, кўпчилик бўлиб. Зеро...

Ислом дини АВВАЛО одамларга МАЪНАВИЙ таъсир этиш ҚУВВАТИ билан юборилган илоҳий таълимотдир. Уни бошқача нарса қилиб одамларга кўрсатиш – хиёнат!

 

Муҳаммад Шакур

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

«Учинчи кўз» ёхуд мисвокнинг яна бир фойдаси

2862 05:02 03.04.2022

Саудия ҳукумати масжидларда эътикоф ўтиришга рухсат берди

635 16:30 23.03.2022

Динимни ўрганаман: бомдодда кечиккан суннатини ўқийдими ёки жамоатга қўшиладими?

2255 20:10 24.12.2021

Сув балосидан сақланинг!..

2120 16:05 02.06.2021

Дуонинг ижобат бўлиши

1996 18:10 12.05.2021

Кўзга сурма қўйишнинг ҳукми

2020 22:00 03.05.2021
« Орқага