Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Ислом

Шайх Нуриддин Итр раҳимаҳуллоҳ ҳақида хотиралар

1619

Шайх Нуриддин Итр раҳимаҳуллоҳ ҳақида хотиралар

Муҳтарам шайхимиз аллома Нуриддин Итр  раҳимаҳуллоҳ бирон  бир савол сўралса,  айтилган сўзнинг масъулияти нақадар кучли бўлиши ва илм эҳтироми ҳаққининг риояси ўлароқ юриб кетаётиб жавоб бермас эди. Агар юриб кетаётганида савол берилиб қолса, бирон жойда тўхтаб сўровчига юзланар, аввал савол ҳақида тааммул қилар, сўнгра эса шошилмай, оғир босиқлик билан,  аниқ жавоб берар эди. 

Кечаги кундан бери, ушбу ҳолатнинг улуғворлигини мушоҳада қиламан, ўзи бир неча кундан бери машғулликда одатий ва ғайри одатий ғам аламлар чекаётган эдим. Шу сабабли кўпчиликнинг диққат марказида бўлганимга қарамай устозимиз шайх, доктор  Нуриддин Итр вафоти ҳақида изоҳ беришни истамадим. 

Мен у зотда ҳадис ва бошқа илмларни ўқидим, у кишига ҳадис илмлари бўйича тўлиқ қарздорман.  

Мен (баъзи) шогирдлари юзида у кишига хилофлик акс этиб турсада, бирон кун у зотнинг хотиржам, дўстона ва мулойим кайфиятдан бошқача бўлганини кўрмадим.

Шу билан бирга бир марта (эҳтимол 1999 йилда) Даъват коллежида у киши ўрнига дарс беришни илтимос қилиб менга қўнғироқ қилди (енинг фикри ожизимча, бунга лойиқ эмас эдим, лекин у киши  талабасини  рағбатлантирди).

У зот менга 2009 йил ҳадис илмлари бўйича докторлик диссертацияси ёқлаш мақомини берганини унутмайман. У зот иккинчи куни мени кутиб олишимни сўраб қўнғироқ қилди ва мен у зотнинг Муҳажирун маҳалласидаги уйига югурдим. У зот менга: Сиз энди ҳамкасбимсиз, деди. Менга илм ва унинг ҳуқуқига риоя қилиш, илмни ноҳақ ишлатмаслик ҳақида ваъз қилди. 

Аллоҳ таолога шайх Нуриддин Итрнинг умри давомида илмига амал қилганига гувоҳлик бераман.  У зот бирон бора  золимларга ёрдам ўлароқ гувоҳлик  бергани йўқ,  фақатгина ўзи эътиқод қилган тарзда ҳаққа гувоҳлик берди. Аллоҳ бандаларига ҳусни муомалада бўлди.

Ўшандан бери у зот (гарчи биз у кишининг шогирдлари бўлсакда) каминани доктор деб айтар, бошқа шогирдларини ҳам  шайх деб мурожаат қилар эди.

Ўша докторликни ёқлаган вақтимиздаги насиҳатларидан бири қуйидагича бўлган эди: Докторлик бу илм эшигига солинган калитдир. Бундан сўнг толиби илмлар докторлик фақат билим эшигининг калити бўлиб, бундан кейин илм талабаси ўзига лозим воситаларни эгаллаб олгандан кейингига илм эшигидан кириши мумкин.

Баъзи ҳадис илми билан шуғулланувчи кимсалар у зотга "Ҳадисни матн жиҳатидан рад этиш"  мавзуим бўйича  ўта жиддий фикрлар сабабли илмий ишимга бошчилик қилишдан қайтаришга уриниб кўришди. Лекин у зот Ибн Салоҳ ва Ибн Ҳажар раҳимаҳумаллоҳнинг услубига содиқ ҳолда ушбу уринишларга қулоқ солмади. 

Менга илмий ишимга бошчилик қилаётгани учун Аллоҳга ҳамд айтгани, бу амали учун фахр этишини айтди. 

Гарчи илмий ишдаги барча маълумотларни ёқламасада, биз бу мавзудаги баъзи ўринларда турлича фикрларда бўлсакда, у киши ўзаро мунозараларда сукут сақлашни афзал кўрар, (менга фикримни ёқламас) аммо у кишига хилоф фикрларимни ҳам ҳурмат қилар эди.

Аксинча, рисоламнинг баъзи ўринлари таълиқотлари (шарҳлар) да унинг исмини зикр айтмай туриб  унга раддия берган эдим. Шайх Итр раддия берилаётган киши ўзлари эканини жуда яхши билиб турар эди. Лекин бу нарса иккимиз орамиздаги ўзаро ҳурматни бузмади. Менинг илмий ишимни тўрт бора дона доналаб ўқиб чиқди. Ҳар ўқиганларида рисоланинг у ер бу ерига шарҳ ўлароқ нозик чизиқ чизиб қўяр эди.

Илмий ишимни жузъма жузъ ўқиб чиқдилар. Сўнгра бир неча бор бошидан охиригача ўқиб чиқдилар.

Менга: Сен менинг дўстимсан. Аммо илм қадрлироқ ва у омонатдир, деди.

Шайх Нуриддин Итр раҳимаҳуллоҳ  ўзларида Қуръон, ҳадис, фиқҳ ва тасаввуф илмини жам этган  фазилатли аллома эдилар. У зот (гўёки) салафи солиҳлардан бири эди. Қачон сафарга чиқадиган бўлиб у зотдан тавсия сўрасам, борадиган жойимдаги солиҳ инсонларга уларнинг бирортасини ажратмай салом айтишимни тавсия этар эдилар.

Энди, менинг баъзи ўқувчиларим менинг кўп сонли шарҳларим ва ўзларининг хабарларини менга берган нусхаларининг кўплиги билан безовта бўлиб турганларида, мен улар билан ўзимнинг шайхим аллома Нуриддин Итр ва унинг назорат услуби ҳақида гаплашаман. У кишининг таълимотига амал қиламан ва бу ҳолат менинг учун илм ва шогирдлик ҳаққидир.

Мен бунга эътимод қилиб, шайхимга тақлид қиламан.  

Аллоҳ таоло Шайх Нуриддин Итрга раҳм қилсин. У зотнинг борар жойини  энг шарафли жойлардан қилсин. Ўзи мададкор бўлсин! 

Мусулмонларга у кишига муносиб ўринбосар берсин. У зотнинг оила аъзоларига, талабаларига ва издошларига сабр жамил берсин. 

Аллоҳ изни билан у зот ҳақида  яқинда алоҳида  мақола тайёрлайман.

Шайх, доктор Мўътаз ал-Хатиб хафизаҳуллоҳ.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Хитой Қирғизистонга қарз масаласида қатъий талаб қўйди, йўқса...

342 11:41 21.10.2020

Ашараи мубашшара: Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу

54 11:35 21.10.2020

Шариат Кенгашларининг йиллик анжумани бўлиб ўтади. Онлайн...

116 10:30 21.10.2020

“Муҳаммад” исмини бетаҳорат айтмаган султон

350 10:04 21.10.2020

Тоғли Қорабоғ ва лоббизм

555 09:30 21.10.2020

Исоқхон Тўра Ибрат: "Салла ўраган мўйсафид яҳудийга ихлос..."

1357 22:00 20.10.2020
« Орқага