Супер-контракт нархлари арзонлашиши кутилмоқда

10:30 11.09.2019 690

Яқинда қабул қилиниши режалаштирилаётган Давлат қабул комиссияси қарори билан, супер-контракт нархлари арзонлашиши кутилмоқда экан. Бунга сабаб супер-контракт нархлари стипендиясиз тўланадиган контракт миқдорига нисбатан белгиланар экан.

Шунчаки мисол учун:

Ўтган йили супер-контракт миқдори 11 млн сўмнинг 15 баробари, яъни 165 млн сўм этиб белгиланган бўлса, жорий йилда 1 йиллик стипендия миқдори (4,8 млн сўм) чегириб ташланиб, 6 млн 200 минг сўмнинг 15 баробари, яъни 93 млн сўм этиб белгиланади.

Бошқача айтганда супер-контракт миқдорлари қуйидагича арзонлашади:

10 баробарда - 48 млн сўмга;

15 баробарда - 72 млн сўмга;

20 баробарда - 96 млн сўмга;

25 баробарда - 120 млн сўмга.

Фақат биргина жиҳати, жорий йилдан бошлаб Давлат қабул комиссияси супер-контрактнинг фақат минимум миқдорини белгилаб беради, ОТМлар шу минимумдан кам бўлмаган ҳолатда супер-контракт нархини ўзлари мустақил белгилаш ҳуқуқига эга бўлади.

Лекин шунда ҳам барибир ўтган йилгидан арзонроқ бўлса керак. Яна ҳам ким билсин, кутайликчи, бир гап бўлар.

Аввалроқ, cтипендиядан “маҳрум бўлиш” тартиби ва баҳога алоқаси йўқ стипендиялар ҳақида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг маълумотларини келтириб ўтган эдик.

Ҳуқуқшунос Хушнудбек Худойбердиевнинг Телеграм каналидан олинди...

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!