
Сура номларининг маънолари

Фотиҳа. Ушбу суранинг 10 га яқин номи бўлиб, энг машҳури “Фотиҳа”, яъни, “очувчи”дир. Бу ном сураларнинг жойлашуви бўйича аввалида келгани ва қисқа бўлса-да, Қуръоннинг асосий маъно-моҳиятини ўзида мужассам этгани учун қўйилган.
Бақара. “Сигир” дегани. Мусо алайҳиссалом қавми орасида номаълум шахс томонидан бир киши ўлдирилганида, Аллоҳ таоло сигир сўйиб, унинг бир бўлаги билан ўликни урсинлар, деб буюради. Сурада шу буйруқни бажаришганда ўлик тирилиб, қотили кимлигини айтиб бергани баёни бор. Шу сабабли сура сигир номи билан аталган.
Оли Имрон. Сурада Марямнинг отаси Имрон ва унинг оиласи ҳақидаги қисса зикр қилингани учун “Оли Имрон” – “Имрон хонадони” деб номланган.
Нисо. “Нисо” – аёл сўзининг кўплик шакли, яъни, “аёллар”дир. Сурада бошқалардагига нисбатан аёлларга оид ҳукмлар кўпроқ ва батафсилроқ баён этилганлиги туфайли ушбу ном берилган.


Azon TV (тест режимида)
Azon FM онлайн радиоси
Саволим бор...
Сўровнома
«Ҳалол туризм» андазаларига асосланган сайёҳлик агентлиги хизматидан фойдаланган бўлармидингиз?
«Ҳалол туризм» андазаларига асосланган сайёҳлик агентлиги хизматидан фойдаланган бўлармидингиз?
Сўровнома натижалари (3284 та овоз):
Аҳмад Муҳаммад сўзи
“Билмайман”ни биласизми?
"Олимнинг салоҳияти унинг нима дейишида ё сукутида аён бўлади"
“Салла ўраганларнинг ҳаммаси ҳам шайх эмас!”
"Боши эгикларнинг ҳаммаси ҳам мутавозеъ эмас"
Тарозунинг икки палласи
"Унинг розилигини топишгина инсонни икки дунё саодатига мушарраф этади"