Суратларда: Бангладешдаги роҳинжалар

19:05 11.09.2019 907

"Сандей" нашри Мьянмадаги ҳарбий операциялардан сўнг оммавий равишда Бангладешга қочиб ўтган ва бу ерда икки йилдан бери яшаётган роҳинжа мусулмонлари ҳақида мақола эълон қилди.

Бангладеш, Кокс-Базар шаҳри. 23 ёшли Сафина Бегим икки йил олдин Мьянмадаги Маунгдав қишлоғидан қочиб, қўшни Бангладешдаги Кутупалонг қочқинлар лагерига етиб келиш учун 3 кун давомида ботқоқ ва шудгорли далани босиб ўтган.

«Улар (Мьянма армияси) отамни ва икки укамни кўз ўнгимда ўлдиришди. Аранг ўз жонимни қутқариб қолдим», – дейди Сафина "Ал-Жазира" мухбири билан суҳбатда.

Қочқинлар лагеридаги ҳаёт ҳам машаққатларга тўла, аммо ҳар ҳолда бу ерда қўрқувсиз яшаш мумкин. «Агар Ватанимга қайтсам, ўламан», – дейди Сафина.

Сафина сингари бир миллионга яқин роҳинжа Бангладеш жанубидаги 27 та қочқинлар лагерида истиқомат қилмоқда.

Уларнинг аксарияти 2 йил олдин, Мьянма армияси томонидан роҳинжаларга қарши ўтқазилган шафқатсиз қирғин пайтида бу ерга келиб қолган. Улар 70-90 йиллардаги зўравонликлар сабаб ўз юртини тарк этган бошқа минглаб роҳинжаларга қўшилиб кетишди.

52 ёшли Акбар Али ўз ватанига қайтишни истайди. Аммо Мьянма аскарлари зўрланган қизи бунга на руҳан, на жисмонан тайёр эмас.

«Ракҳайн штатидаги уйимни кўз олдимга келтирсам, юрагим оғрийди. У ерда деҳқончилик қилиш учун ерларим бор эди. Бу ерда эса яшаш учун ҳеч нарсам йўқ», – дейди Али.

Ўтган ҳафтада 3400 қочқинни ўз юртига қайтариш бўйича иккинчи уриниш муваффақиятсиз тугади. Чунки роҳинжалар хавфсизлик ва фуқаролик ҳуқуқлари кафолатланмагани туфайли ортга қайтишдан қўрқмоқда.

Ўғли, келини ва набиралари билан Шалбаган лагерида яшаб келаётган Кулсум Бегим бу ердаги овқат ва бошпанадан мамнунлигини айтади.

«Ўғлим бирор иш топишини истадим, аммо ҳозирги ҳолатимизда бу деярли имконсиз», – дея қўшимча қилади у.

Ҳозирда роҳинжалар лагерларда кичик корхоналарни ишга туширишган.

Шафиқ (фамилиясини ошкор этишни истамади) 1991 йилда Кутупалонг лагерига отаси билан келиб қолганида 4 ёшда бўлган. Ҳозирда у 32 ёшга тўлди, Наяпара лагерида шахсий тикувчилик дўконига эга. «Мен қочқинлардан кўплаб буюртма қабул қиламан. Чунки кийимларим сифатли ва модага ҳам ҳамоҳанг», – дейди у.

Шафиқ ўз она юрти ҳақида ҳеч нарсани хотирлай олмайди: «Бу ерга келганимда бола эдим ва бутун ҳаётим давомида бир қочқин ҳаётини яшаб ўтмоқдаман».

Роҳинжалар ўз маҳсулотларини сотадиган Балухали лагеридаги маҳаллий бозор

Ёш роҳинжа ўз маҳсулотларига кўз-қулоқ бўлмоқда.

Икки йил муқаддам Мьянма армияси Ракҳайн шататига бостириб киргандан кейин 700 мингдан ортиқ роҳинжа Бангладеш ҳудудига қочиб ўтган.

Кулсум Бегим набиралари билан Шалбаган легарида: «Бу ерда бизда овқат ва бошпана бор, ўлимдан қўрқишимиз ҳам керак эмас».

Шалбаган лагеридаги Ҳамида: «Мьянмада қариндошларим бор. Аммо улар ҳаётми-йўқми, билмайман».

Бир миллионга яқин роҳинжа Кутупалонг-Балухали ҳудудидаги 27 та лагерда истиқомат қилмоқда. Таъкидлаб ўтиш жоизки, бу дунёдаги энг катта қочқинлар пунктларидан бирига айланди.

Сафина Бегим Шалбаган лагерида яшайди: «Ортга қайтишни истамайман. Улар оила аъзоларимни кўз ўнгимда ўлдирди».

Акбар Али ўз юртига қайтишни хоҳлайди, аммо қизларидан бири Мьянма ҳарбийлари томонидан зўрланган ва у қайтиш учун руҳан ҳам, жисмонан ҳам тайёр эмас.

Ўтган ҳафтада Мьянмага 3450 роҳинжани қайтариш бўйича ҳаракатлар мувафаққиятсиз якунланди, чунки улар фуқаролик ҳуқуқлари ва хавфсизлик кафолатларини талаб қилмоқда.

Балухали лагеридаги роҳинжалар

1991 йилда отаси билан Мьянмадан келган Шафиқ Наяпара лагерида яшайди ва Мьянмаган қайтиши учун ўзида ҳеч қандай сабаблар йўқлигини айтади.

Манба: "Ал-Жазира"

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!