Таҳлил

Суратларда: Дунёнинг қайси мамлакатида минглаб кишилар ибодат учун бир ерда жамланиши мумкин?

5029

Бу мусулмон мамлакатда, ўтган жума куни, Лайлатул Қадр кечасида ўн минглаб, ҳатто юз минглаб намозхонларнинг жамлангани ажабтовур ҳолат эмас. Қуйидаги дронлар томонидан тасвирга олинган суратлар Ўзбекистон пойтахти Тошкент шаҳри кўчаларида мана шундай улкан ададдаги мусулмонларни Рамазоннинг 27 тунини ибодат билан ўтказиш мақсадида жамланганлари ҳақида гувоҳлик беради. Тарихдан биламизки, мазкур мамлакат Ислом оламига, балки бутун дунёга Бухорий, Термизий, Насоий, Хоразмий, Беруний ва Замахшарий каби буюк алломаларни тарбиялаб берган.

Фақат Ўзбекистонда эмас, балки дунёнинг бошқа мусулмонлар истиқомат қиладиган минтақаларида ҳам Қуръон нозил бўлган Қадрли кечада миллионлаб мусулмонлар масжидларда жамланишади. Чунки ҳадисларда мазкур тунни иймон билан, савоб умидида, ибодат билан ўтказган кишининг гуноҳлари кечирилиши ваъда қилинган.

 

Манба: Sabq.org

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ҳайит арафасида диний сабаб билан қамалганларга афв эълон қилиниши кутиляпти

2414 12:20 27.05.2019

Рўзадордан талаб этиладиган ишлар (3-қисм)

638 00:00 21.05.2019

Рўзадордан талаб этиладиган ишлар (2-қисм)

745 00:00 18.05.2019

Уммат Рамазонни кутиб олмаса, мана шу ақлга тўғри келадими?

889 18:55 17.05.2019

Шавкат Мирзиёев ва Ражаб Тоййиб Эрдоған бир-бирларини Рамазон билан табриклади

569 12:37 16.05.2019
« Орқага