Янгиликлар

Сурхондарёда қиймати 144 миллион долларлик цемент заводи ишга тушди

244

Ўтган йили Шеробод туманида цемент заводи ишга туширилган эди. Бу йил Жарқўрғон туманида «Сурхонцементинвест» хорижий корхонаси барпо этилди. Бу ерда Германия, Австрия, Россия ва Хитойдан замонавий технология ва ускуналар ўрнатилди.

Президент матбуот хизматининг хабар беришича, лойиҳа қиймати қарийб 144 миллион доллар бўлган корхонанинг биринчи босқичи якунланган. Завод тўлиқ қувват билан ишлай бошлагач, йилига 1,1 миллион тонна цемент ишлаб чиқарилади ва 750 минг тонна цемент экспорт қилинади, 1 125 киши иш билан таъминланади.

Президент Шавкат Мирзиёев ушбу завод салоҳияти билан танишди.

- Сурхондарё вилоятининг иқтисодий имкониятлари жуда катта. Бу ерда ерости бойликлар кўп. Менделеев даврий жадвалидаги деярили барча элементлар бор. Бундан оқилона фойдаланишимиз, халқимиз манфаати учун ишлатишимиз керак, - деди Президентимиз.

Шунингдек, келгусида 12 миллион доллардан зиёд инвестиция жалб қилиш орқали қуруқ қурилиш аралашмалари, гидратланган оҳак, темир-бетон маҳсулотлари ҳам тайёрлаш режалаштирилган.

Шу ерда вилоятда саноат, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш,  ичимлик ва оқова сув тизимларини яхшилаш, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш ва экспорт ҳажмини оширишга қаратилган лойиҳалар тақдимоти ўтказилди.

Вилоятнинг ҳар бир туманида 9-12 қаватли уйлар қуриш, Денов тумани иқтисодиётини ривожлантириш, туманда эркин иқтисодий зона ташкил этиш, вилоят экспорт салоҳиятини ошириш, кўпроқ инвестициялар жалб қилиш бўйича мутасаддиларга топшириқлар берилди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Автотранспорт ҳаракатига чеклов бизга нима беради?

566 16:02 02.04.2020

Айрим мансабдорлар карантинни билмайди(ми?)

1017 13:30 02.04.2020

РАСМИЙ БАЁНОТ: бугундан 65 ёшдан ошган фуқаролар кўчага чиқиши тақиқланади

597 12:03 02.04.2020

Ўзбекистонда бензин арзонлашадими?

544 08:30 02.04.2020

Шифокорга тажовуз учун  алоҳида жавобгарлик керак

310 07:40 02.04.2020

Короновирус бўйича брифинг

391 23:30 01.04.2020
« Орқага