Янгиликлар

Сурия АҚШ, Туркия ва Исроил "босқинчиларига" қарши курашишга ваъда берди

1090

Суриянинг Бирлашган Миллатлар Ташкилотидаги доимий вакили доктор Башар ал-Жафарий, Сурия ҳудудида рухсатсиз хорижий кучларнинг мавжудлиги "тажовуз ва истило" билан тенг бўлиб, Сурия Араб Республикасининг ўзини ўзи ҳимоя қилишга суверен ҳуқуқини тасдиқлайди.

"Сурия ўз ерлари ва манбаларини ҳимоя қилиш ҳамда терроризмга қарши курашни давом эттиради. Шунингдек босқинчи Америка, Туркия, Исроил ёки террорчилик манбаларидан бўлишидан қатъи назар, босиб олинган ерларини озод қилиш ҳуқуқидан воз кечмайди", - деди ал-Жаъфарий БМТ Хавфсизлик Кенгашининг телеконференциясида.

САНА давлат агентлиги хабар беришича, вакил Туркия ҳукуматининг халқаро ҳуқуқ ва Сочи ва Остона келишувлари олдидаги мажбуриятларини қўпол равишда бузилишига қарши бўлган террор ташкилотларини "қўллаб-қувватлаш ва ҳомийлик қилишда" ролини эслатиб ўтди.

Ал-Жаъфарий яқинда АҚШ кучларининг Суриядаги нефт захиралари устидан назоратни кучайтириш учун Дайр-аз-Зурда янги ҳарбий база яратиш тўғрисидаги ҳаракатини таъкидлади.

"Сўнгги йилларда Исроил томонидан босиб олинган Суриянинг Жўлан ерлари ва қўшни давлатлар ҳудудидан Сурияга қарши тажовузлари кузатилмоқда", деб қўшимча қилди. Ўтган ойда Жаъфарий Жўланнинг озод қилиниши Дамашқ учун устувор вазифа эканлигини айтган эди.

Ушбу айбловлар Сурия Қуролли Кучлари Бош Қўмондонлигининг феврал ойидаги баёнотига ўхшайди. Унда ҳам Исроил ва Туркия Суриядаги "терроризмни қўллаб-қувватлагани" ва Анқара Сурияда уруш учун ҳарбий карвонларини юборганлиги айтиб ўтилган эди.

Туркия Сурияда курд террорчи гуруҳлари ўз чегараларини эгаллаб олишларига тўсқинлик қилиш учун иккита ҳарбий кампания олиб борди. Айни пайтда Анқара Суриянинг шимолида 3,5 миллион суриялик қочқинларнинг бир қисмини қайтариш учун "хавфсиз зона" яратишга ҳаракат қилмоқда.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Таъзия: муфтий ҳазратларига ҳамдардлик 

664 22:15 26.09.2020

Юртимиз бир аҳли Қуръондан айрилди

1272 21:36 26.09.2020

“Экстремистик ғояларни  инкор қилишда шаръий далиллар” (олтинчи қисм)

224 19:25 26.09.2020

Ливан яна ҳукуматсиз қолди 

215 17:35 26.09.2020

Мадрасаларда ўтказилган тест синовлари натижалари эълон қилинди

286 16:52 26.09.2020

Шайх Нобулсийдан:  Фарзандим ўлса байрам қилардим...

755 16:15 26.09.2020
« Орқага