Сурия ҳукумати ва Россия ҳужумлари натижасида Шарқий Ғутада 19 киши ҳалок бўлди

20:00 20.03.2018 663

Душанба куни Сурия ҳукумати ва Россия ҳужумлари натижасида Шарқий Ғутада 19 маҳаллий аҳоли вакили ҳалок бўлди.

"Анадўлу" хабар беришича, Сурия ҳукуматига тегишли бўлган ҳарбий вертолётлар Дума шаҳридаги аҳоли турар жойларига ҳужум қилган. Натижада шаҳарда 7 киши ҳалок бўлган. Улар орасида болалар ҳам бор.

Шунингдек, Айн Тирма, Ирбин ва Ҳараста шаҳарларида 12 киши ўлдирилган. Сурия ҳукумати Дума шаҳрига қилган ҳужумларда катта миқдорда халқаро миқёсида таъқиқланган фосфор бомбасидан фойдаланган.

400 минг кишилик аҳолига эга Ғута шаҳри бир неча ҳафтадан буён Асад ҳукумати ва унинг ҳомийлари томонидан ўққа тутиляпти. Натижада юзлаб кишилар ҳалок бўлди ва жароҳат олди.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!