Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

“Сурия инқирози Россиянинг айби билан боши берк кўчага кириб қолди”

1099

Сурия мухолиф ва инқилобий кучлар миллий коалицияси (SMDK) халқаро ҳамжамиятни Сурия инқирозини тезроқ ҳал қилишга чақирди. Коалиция расмий сайтида эълон қилинган баёнотда Россиянинг 2015 йилдан бери давом этаётган Суриядаги ҳарбий аралашуви қаттиқ қораланган. 

“Россия БМТ Хавфсизлик Кенгашидаги вето ҳуқуқидан фойдаланиб, Башар Асад тузумининг жиноятларини яширди. Москва бизнинг юртимиздаги ҳарбий жиноятларга алоқадор ва унинг ҳаракатлари миллионлаб инсонни уйларини тарк этишга мажбур қилди. Россиялик ҳарбийлар Сурияда тақиқланган қуролларни қўллаб, фуқаролик инфратузилмаларини режали асосда йўқ қилди. Айнан Россиянинг айби билан Сурия инқирози боши берк кўчага кириб қолди”, – дейилади баёнотда.   

Коалиция раҳбари Носир Ҳаририйнинг сўзларига кўра, Россия беш йилдан бери Сурия касалхоналари, мактаблари, бозорлари, масжидлари, қочқинлар лагерлари ва маданий мерос объектларини бомбардимон қилиб келяпти. 

“Россия Асадни халқаро ҳамжамиятга қабул қилдира олмади, Сурияни қайта тиклаш режаларини ҳам амалга оширолмади”, – деди Ҳаририй.  

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Чиқинди титаётган сурияликлар: “Ҳамма нарса қиммат...” (фото)

519 17:15 20.01.2021

Сурия: қочқинларнинг чодирларини сув босди

238 15:35 19.01.2021

Суриялик мусулмон Канада транспорт вазири бўлди

653 20:00 17.01.2021

Саудия Арабистони фуқароларининг айрим давлатларга бориши тақиқланди

1069 09:00 16.01.2021

Европа Иттифоқи Сурияга қарши санкцияларини кенгайтирди

340 19:45 15.01.2021

Исроил Сурияни яна бомбардимон қилди

1175 17:30 13.01.2021
« Орқага