Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Сурия Исроилни ҳукумат аъзосини ўлдиришда айбламоқда

700

Сурия ҳукумати Исроил ҳарбийларини Сурия Араб Республикаси вазирлар кабинетидаги Голан департаменти бошлиғи Мидҳат Солиҳни ўлдиришда айблади, дея хабар беради SANA агентлиги.

«Исроил аскари собиқ маҳбусни уйига қайтаётганда отиб ўлдирди», - дейилади ОАВда.

Агентлик маълумотларига кўра, бу Исроил томонидан ишғол қилинган Мажжал-Шамс шаҳри яқинидаги Кунейтра вилоятида содир бўлган.

Исроил ҳукумати Солиҳни бир неча бор «қаршилик ҳаракатига мансублиги» учун ҳибсга олган, у 12 йилдан ортиқ Исроил қамоқхоналарида бўлган. Озод қилинганидан сўнг, у Исроил назорати остидаги Голан тепаликларини ўз ичига олган тумандан Сурия парламентига сайланди.

«Вазирлар Кенгаши Тель-Авивнинг бу жирканч ҳаракатини қаттиқ қоралади ва Исроилнинг жиноий босқини Сурия ва араб миллати орасидан эркин фикрли одамлар ва курашчичиларни ўлдираётгани ажабланарли эмаслигини таъкидлади», - дейилади Сурия ҳукумати баёнотида.

1967 йилги олти кунлик уруш пайтида Исроил Голан тепаликларини босиб олган эди. Тепаликларнинг қайси давлатга мансублиги Исроил-Сурия можаросининг асосий мавзуси ҳисобланади, уни ҳал қилишга уринишлар Сурияда фуқаролар уруши бошланишидан олдин ҳам бўлган эди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Сурия: “Туркияга қўшилган ҳудудимизни қайтариб оламиз”

1096 14:35 03.12.2021

Сурия: қочқинлар лагерлари қаттиқ шамолдан зарар кўрди (фото)

339 12:45 02.12.2021

Сурияда кимёвий қурол қўллаганлар ҳали ҳам жазолангани йўқ

330 09:34 01.12.2021

Сурия муфтийсиз қолди

1878 10:20 17.11.2021

Япония Дамашқдаги элчихонасини қайта очмоқчи эмас

423 14:55 16.11.2021

АҚШнинг авиазарбаларида ўнлаб суриялик ҳалок бўлган

496 10:05 15.11.2021
« Орқага