Сурия россияликлар ҳисобидан зиёрат туризмини ривожлантирмоқчи

17:20 10.08.2018 493

Сурия ҳукумати россиялик сайёҳларни жалб этган ҳолда зиёрат туризмини ривожлантириш ниятида. Бу хақда Суриянинг Россиядаги элчиси Риёз Ҳаддад “Известия”га берган интервьюсида маълум қилди.

“Сурия Россия билан ҳамкорлик учун ишончли замин ҳозирламоқчи. Биринчи навбатда зиёрат туризмини ривожлантирамиз, зиёратгоҳларга саёҳатлар ташкиллаштирамиз. Меҳмонлар Дамашқ ва Палмирадаги диққатга сазовор жойларни бориб кўришлари мумкин бўлади”, – деди элчи.

Ҳаддаднинг айтишича, Сурия айни пайтда сайёҳлар учун хавфсиздир.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг июлида Россия ва Сурия ўртасида мунтазам авиақатновлар йўлга қўйилди.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!