Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Сурия: ўққа тутилган қишлоқда болалар ҳалок бўлди

1376

Идлиб деэскалация зонасида ўт очишни тўхтатиш режимининг бузилиши оқибатида тўрт бола ҳалок бўлди дея хабар бермоқда “Анадолу” агентлиги. 

Хама вилоятининг шимоли-ғарбида Сурия армияси Журин қишлоғини, Эрон қўллаб-қувватлайдиган қуролли гуруҳлар эса Қастун, Мағара ва Бара қшилоқларини ўққа тутган. “Оқ каскалилар” ташкилоти маълумотига кўра, Қастун қишлоғида тўрт бола нобуд бўлган, беш киши эса яраланган. 

2017 йилнинг 4-5 май кунлари бўлиб ўтган Остона (ҳозирги Нурсултон) учрашуви натижасида Сурияда тўртта деэскалация зонаси ташкил этилган эди. Булар – Шарқий Ғута (Дамашқ яқинида), Хомс вилояти шимолидаги айрим туманлар, Идлиб вилояти ва қўшни Латакия, Хама, Ҳалаб вилоятларининг айрим қисмлари ҳамда жанубий ҳудудлар (Дараъ ва Қунайтра вилоятлари). Улардан учтаси кейинчалик ҳукумат назоратига ўтди. 

Пировардида Туркия ва Россия Иблиб бўйича янги келишув тузди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Эрдоған: «Сиёсатда хафагарчиликка ўрин йўқ...»

444 12:05 29.11.2022

АҚШ Туркиянинг ўзини ҳимоя қилиш ҳуқуқини тан олади

856 07:00 24.11.2022

Туркия самолётлари Истанбулдаги бомба портлашидан сўнг Сурия ва Ироқдаги нишонларга зарба берди

1011 10:40 20.11.2022

Суриялик ҳарбийлар АҚШ карвонини ўтказмади

518 14:00 09.11.2022

Суриялик доктор: “Онамнинг саккиз ёлғони”

1408 17:55 08.11.2022

Сурия бўйича навбатдаги музокаралар Остонада бўлиб ўтади

266 16:25 08.11.2022
« Орқага