Янгиликлар

Сурияда кимёвий қурол ишлатилиши бўйича янги текширув бошланди

321

Кимёвий қуролларни тақиқлаш ташкилоти (КҚТТ) вакиллари Сурияда бундай қуроллар ишлатилишига жавобгарларни аниқлаш мақсадида янги текширув бошлади. 

AFP хабарига кўра, КҚТТ раҳбари Фернандо Ариас текширув комиссияси 9 ёки 10 аъзодан иборат бўлишини айтган.  

Бир йил муқаддам КҚТТга аъзо давлатлар мазкур ташкилот нафақат кимёвий қуроллар қачон ва қаерда қўлланганини аниқлаш, балки бунинг учун жавобгарларни эълон қилиш ҳуқуқига ҳам эгалиги ҳақида бир тўхтамга келган. 

Навбатдаги текширув Суриянинг айнан қаерида ўтказилиши ҳозирча номаълум. 

КҚТТ жорий йилнинг мартида эълон қилган баёнотда Суриянинг Дума шаҳрида 2018 йилнинг апрелида хлор гази ишлатилгани ва бунинг оқибатида 43 киши ҳалок бўлгани айтилган эди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Идлибликлар учун “шошилинч уйлар” қурилади

234 17:00 23.01.2020

Саудия раҳбарияти Дамашқ билан келишув ҳаракатларини бошламоқда

422 16:20 22.01.2020

Путиннинг ошнаси Пригожин Сурияда нефт чиқарадиган бўлди

453 18:20 20.01.2020

Пуэрто-Рикога Исломнинг қайтиши

956 18:40 18.01.2020

Шом фожиаси: "Болаларнинг келажаги ўғирланди...”

672 17:20 18.01.2020

Идлибда қон тўкилиши тўхтамаяпти, масжидлар ҳам нишонга олиняпти

848 17:30 16.01.2020
« Орқага