Янгиликлар

Сурияда мактаб биноси ўққа тутилди, яна болалар нобуд бўлди

1109

Суриянинг Идлиб вилоятида мактаб биносига снаряд келиб тушиши оқибатида беш нафар бола ҳалок бўлди. Уларнинг энг кичиги 6 ёшда, энг каттаси эса 13 ёшда эди. 

ЮНИСЕФ ижрочи директори Генриетта Фор низолашаётган томонларни музокара бошлашга чақирар экан, тўққиз йилдан бери давом этиб келаётган уруш туфайли Сурияда, айниқса унинг шимоли-ғарбида болаларнинг аҳволи ўта аянчли эканини таъкидлади. 

Унинг сўзларига кўра, охирги уч ҳафтада кўчишга мажбур бўлган минглаб идлибликлар орасида 140 мингга яқин болалар ҳам бор. 

Ўтган 2019 йилда Сурияда мактаблар 145 марта, касалхоналар ва бошқа тиббий муассасалар 82 марта ўққа тутилган. Бу ҳодисаларнинг 90 фоиздан ортиғи Идлибда юз берган.

Мавзуга оид:
Сурияликларга ёрдам беришга уринган қарийб 1000 киши ҳалок бўлди

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

"Сурияда жанг қилаётганларнинг ҳеч бири оппоқ эмас"

782 16:40 16.09.2020

​​​​​​​Россия суриялик жангчиларни Ливияга жўнатмоқчи

367 14:10 09.09.2020

Россия Ташқи ишлар вазири саккиз йилдан сўнг илк бор Сурияга келди

330 19:45 07.09.2020

Тарихда бугун: суриялик Айлан Курди ҳалок бўлди

1183 13:57 02.09.2020

БАА курдларнинг YPG отрядига кенг миқёсда ёрдам кўрсатяптими?

429 12:08 02.09.2020

Сурия: уруш бошлангандан бери қарийб 100 минг киши бедарак йўқолган

191 15:31 31.08.2020
« Орқага