Таҳлил

Суриядаги фуқароларимизни қайтариш учун иккинчи операцияга тайёргарлик кўрилмоқда

1840

Шу йилнинг 30 май куни, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига биноан, махсус авиарейсда 156 нафар ватандошимиз, асосан аёллар ва болалар Яқин Шарқдаги қуролли можаролар ҳудудидан юртимизга қайтарилган эди.

Ушбу улкан аҳамиятга эга “Меҳр” инсонпарварлик операцияси муборак Рамазон ойида амалга оширилгани ҳам мусулмонларнинг қалбга катта сурур бағишлади. ОАВ маълумотига кўра, амалиётни ўтказишда бир қатор хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлар кўмаклашган.

Кейинроқ Тошкент вилояти ҳокимлигида бўлиб ўтган видео селекторда Президент Шавкат Мирзиёев ушбу операция нақадар қийин кечганини ва юртдошларимизнинг Сурия ва бошқа давлатларга кетиб қолишига ўзимиз сабабчи бўлганимизни айтиб ўтган эди.

Президент Шавкат Мирзиёев:

“Тан олиш керак, 156 нафар Сурияга кетганлар биз уларга шароит яратиб бермаганимиз учун кетган!”

“Суриядан фуқароларимизни катта қийинчилик билан олиб келдик. У ерга учган биринчи самолётимизни уриб тушириш билан таҳдид қилишди. Менга қўнғироқ бўлди, уриб туширишмоқчи деб. Мен энг яқин аэропортга қўниш ҳақида топшириқ бердим. Улар Озарбайжонга қўниб, кейин ортга қайтишди. Жангарилар лагерига 5 та автобусимиз кириб, 2 таси қайтиб чиқди. Қолган фуқароларимизни бермади”.

CABAR.asia портали Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизматининг маълумотларига таяниб, яқин Шарқдаги юртдошларимиз ҳақида янги маълумотларни эълон қилди.

Ўзбекистон махсус хизматлари маълумотига кўра, Яқин Шарқдаги ҳарбий амалиётлар зонасида ҳамон ўзбекистонликлар қолмоқда. Ва энди Ўзбекистон яна 177 та фуқаросини қайтаришга тайёргарлик кўрмоқда.

“Улар ҳозир Суриянинг Ал-Хасака вилоятидаги “Ал-Хол” лагерида. Уларнинг шахслари аниқланган. Улар 48 та аёл, қолганлари эса болалардан, жумладан учта етим боладан ташкил топган”, – маълум қилади ДХХ.

Маълумот манбалари

Умуман олганда, Ўзбекистон террористик ташкилотлар қаторига қўшилиб қолган фуқароларини мамлакатга қайтариш бўйича фаол ишлар олиб бормоқда. Асосий эътибор биринчи навбатда аёллар ва болаларга қаратилган.

шунингдек, хорижий ОАВлар Сурия ва Ироқ армиялари билан тўқнашувлар натижасида асрга тушган Ўзбекистоннинг бошқа фуқаролари ҳақида ҳам хабар бермоқда.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ҳафта дайжести: Ўзбекистон янгиликлари

182 18:00 17.11.2019

Қирғизистон Ўзбекистоннинг мева ва сабзавотлари импортини тақиқламоқчи

652 15:02 16.11.2019

Ўзбекистон ва Афғонистон олий таълим соҳасидаги ҳамкорликни давом эттиради

102 14:00 16.11.2019

Арабистондан туя гўшти келтирилади

1043 18:30 15.11.2019

Туркия ИШИД сафида бўлган 82 нафар ўзбекистонликни экстрадиция қилади

728 17:32 15.11.2019

Чўчқа ва қўй гибридидан яратилган қўй гўшти Ўзбекистонга келди деган хабарлар ростми?

6074 17:43 12.11.2019
« Орқага