Таҳлил

Суриядаги тартибсизликликлар Обамадан қолган меросми?

620

Америка Қўшма Штатлари 2011 йилда Сурияни қонли жанг майдонига айлантирганидан бери бу можарога бевосита ва билвосита иштирок этиб келмоқда. Шу билан бирга, турли манфаатдор томонлар, жумладан, Сурия халқи ҳам Вашингтонга мурожаат қилиб, унинг ярим миллион кишининг ўлимига сабаб бўлган ва 5,6 миллион одамни қочқинга айлантирган бу зўравонликларга барҳам беришда масаласида ёрдам беришига умид боғламоқдалар.

Сўнгги пайтларда АҚШ Президенти Дональд Трамп ўзининг Суриядаги сиёсатида тезкор ва кескин ўзгаришларни амалга ошираётгани билан барчанинг диққат марказида турибди. Аммо, таъкидлаш жоиз, Қўшма Штатларнинг мазкур давлатга ёндашувидаги чалкашликлар тарихи аслида узоқ йиллар олдинга бориб тақалади.

2013 йил августда Башар Асад армияси Дамашқ атрофидаги исёнчилар томонидан эгаллаб олинган ҳудудларга кимёвий қуроллар ёрдамида ҳужум уюштирди. Бунинг натижасида 1500 нафардан зиёд киши ҳалок бўлди, уларнинг аксариятини аёллар ва болалар ташкил этган.

Эътиборли жиҳати, бу ҳужум собиқ Обама маъмурияти томонидан Сурияда кимёвий қуроллардан фойдаланмаслик, акс ҳолда бу қонунбузарлик АҚШ томонидан кескин реакцияга сабаб бўлиши ҳақидаги огоҳлантиришлардан бир йил ўтиб амалга оширилди.

Бироқ, Обама реакция сифатида ҳарбий вариантни ишга солишга шошмади, аксинча, Россиянинг Сурия режимининг кимёвий қурол захирасини демонтаж қилиш таклифини илгари сурди. Шундай қилиб, Сурияда 900 тоннадан ортиқ кимёвий воситалар ва прекурсорларни йўқ қилиш учун Кимёвий қуролларни тақиқлаш ташкилоти назорати остида катта амалиёт бошланди.

Аммо Трампнинг «ҳаддидан ошган» Сурия режимига муносабати Обаманикидан фарқ қилади. 2017 йилда Асад армияси томонидан кимёвий қуроллардан фойдаланганлиги ҳақидаги фактлар пайдо бўлди. Бунга жавобан АҚШ кучлари Сурия авиабазасига круиз ракеталари билан зарба бердилар.

2012 йилда Сурия мухолифати ўз ҳудудларини қайта эгаллашни бошлагандан сўнг, Вашингтонда уни қўллаб-қувватлаши лозимми ёки йўқлиги борасида қизғин баҳслар бошланиб кетди.

Маълумки, Марказий разведка бошқармаси бунга қадар бир неча бор яширин тарзда мухолифатга қурол-яроғ ва ўқ-дорилар етказиб берган. Аммо, бунда ҳам муайян чегара бор эди: АҚШ ҳеч қачон мухолифотни ракеталар ёки ҳаво кемаларини уриб тушуришга қодир бошқа қуроллар билан таъминламади.

Шундан келиб чиқиб, Обама ва унинг маслаҳатчилари ҳар қандай ёрдам Асад режимига эмас, аксинча, мўътадил мухолифатга кўрсатилиши лозим, деган хулосага келдилар. Худди шу жойда АҚШ томонидан хатоликка йўл қўйилди: Сурияда Башар Асад режимининг шафқатсиз бостирилиши амалда экстремистик кучларнинг фаоллашишидан бошқа нарсага йўл очиб бергани йўқ.

Таҳлилчилар АҚШ Асадни тинч аҳолига нисбатан кимёвий қуроллардан фойдаланганлиги учун жазо чораларини қўллайди, деган умидда эдилар. Аммо бир неча зарбаларни айтмаса, АҚШ Асад режимини тўхтатиш учун ҳеч нарса қилмади.

2017 йил ўрталарида АҚШ оппозиция фракцияларини молиялаштириш ва ўқитиш дастурини тўхтатди. Бу Вашингтон сиёсатидаги ноаниқликнинг яна бир белгиси сифатида тарихда қолди.

2015 йил сентябр ойидан эътиборан эса Сурия можаросига Россия аралаша бошлади ва қулаш арафасида бўлганида мувозанатни Асад режими фойдасига ўзгартирди.

Шу вақтга келибгина АҚШ диққатни бир йил олдин пайдо бўлган ва тезда Сурия ва Ироқдаги катта ерларни назорат остига олишга муваффақ бўлган «ИШИД» қарши курашишга қаратди.

АҚШ кучлари Суриянинг шимоли-шарқида бир қатор аэродромлар ва базаларни қурдилар ва «ИШИД» га қарши курашиш учун «Халқ мудофаа ортяди» (YPG) билан ҳамкорлик қила бошладилар.

Ўзини Суриянинг шимолидаги курдлар вакили деб даъво қилаётган «Халқ мудофаа отряди» маълумки, Туркияда ўнлаб йиллар давом этган қўзғолон ортида турган террорчи гуруҳ ҳисобланади. Шунга қарамай,  АҚШ шимолий-шарқий Сурияни YPG назорати остида қолдирди, Анқаранинг бу борадаги огоҳлантиришларига эса аҳамият бергани йўқ.

Энди бу маънисиз урушнинг инсонлар тақдирида қолдирган изига назар солсак: можаро давомида 5 миллиондан ортиқ сурияликлар ўз ватанларини ташлаб қочишга мажбур бўлдилар. Уларнинг 3,6 миллион нафари Туркиядан паноҳ топган.

АҚШ эса бу одамларнинг кўпчилигини қабул қилишни хоҳламади, деб ёзади «Ироқ ва Америка стратегияси эволуцияси» китоби муаллифи Стивен Метз.

Рақамлар бу фикрни тасдиқлайди: 2016 йилда АҚШга киришига рухсат берилган суриялик қочқинлар сони 12 минг нафар бўлган, 2018 йилда эса бу кўрсатгич атиги 62 нафарни ташкил этади.

АҚШ, гуманитар ёрдам дастурига 9 миллиард доллар сарфлаганини даъво қилаётган бир пайтда, Туркия қочқинларни уй-жой билан таъминлашга 40 миллиард долларга яқин маблағ сарфлаган.

Манба: trtworld.com

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

АҚШ Сурияда 500-600 аскарини қолдиради

159 14:00 11.11.2019

Сурияга россиялик юзлаб ҳарбий келтирилди

844 21:00 25.10.2019

АҚШ Сурияда 500 аскарини қолдирмоқчи. Мақсад – «нефтни ҳимоя қилиш»

417 15:00 25.10.2019

Австрия сурияликлар учун 750 минг евро ажратади

242 20:00 23.10.2019

Сурияга қайтган оилалар яна Туркияга ўтиб кетмоқда

849 09:00 23.10.2019

Суриянинг Тел Абяд шаҳридаги портлашлар сабаб 3 нафар тинч аҳоли жароҳатланди

247 15:16 22.10.2019
« Орқага