Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Суриядан АҚШга чақириқ: “Бизни талашни бас қилинг!”

922

Суриянинг БМТдаги элчиси Башар ал-Жаъфарий Хавфсизлик Кенгаши йиғилишидаги чиқишида АҚШнинг янги маъмуриятини Суриянинг гази ва нефтини талашни тўхтатиш ҳамда аскарларини у ердан олиб чиқиб кетишга чақирди. 

Элчининг таъкидалашича, янги президент Жо Байден АҚШнинг Сурия бўйича сиёсатини ўзгартириши зарур. У АҚШни Суриядаги урушдан фойдаланган ҳолда унинг бойликларини, хусусан, нефт ва газини талашда айблади. 

“АҚШнинг янги маъмурияти зўравонлик ва босқинчилик актларини ва менинг мамлакатимнинг бойликларини талашни тўхтатиши, босқинчи кучларини у ердан олиб чиқиши, айирмачилар, босқинчилар ҳамда Суриянинг суверенитети, бирлиги ва ҳудудий яхлитлигини таҳдид солувчи уринишлари қўллашни бас қилиши зарур”, – деди ал-Жаъфарий.  

Шунингдек, элчи АҚШ ва Европа Иттифоқининг санкциялари Суриядаги гуманитар вазиятни ёмонлаштираётганини таъкидлади. 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Бельгиялик болалар Суриядан олиб кетилади

164 10:33 06.03.2021

Канада: “Башар Асаднинг жиноятлари текширилиши керак”

207 19:00 05.03.2021

Суриядаги уруш қанчалик қимматга тушди?..

739 14:30 05.03.2021

Туркия: “Суриялик қочқинларнинг юкини фақат бизга ташлаб қўйманглар”

361 09:50 05.03.2021

“Сурияда соғлиқни сақлаш тизими йўқ қилинди”

267 17:12 03.03.2021

БМТ Сурия ҳукуматини жиноятларда айблади

371 10:00 02.03.2021
« Орқага