Таҳлил

Сурияга қайтган оилалар яна Туркияга ўтиб кетмоқда

1631

Одатда барча ўз уйига – Ватанига қайтиш учун сабрсизланса, Туркияни Суриянинг Жараблус ва Ал-Боб шаҳарлари билан боғлайдиган Каркамис чегара пункти атрофидаги майдон бўш эди.

Суриянинг шимоли-шарқида ҳарбий амалиётлар бошланмагунга қадар бу майдон одатда ҳар куни  ихтиёрий равишда ўз Ватанига қайтишни истаган 200-300 нафар сурияликлар билан тўларди.

Тегишли тартибга кўра, Туркияда яшаб турган ҳамда ўз ихтиёри билан Ватанига қайтишни истаган суриялик қочоқлар  Туркияда яшаш ҳуқуқини берувчи «кимлик» деб номланган шахсни тасдиқловчи ҳужжатларни топшириб, мамлакатни тарк этиш ҳақидаги ҳужжатларга имзо чекишлари керак бўлади. Бу ҳужжатнинг имзоланиши эса уларни яқин 5 йил ичида Туркияга қайтишларини чеклайди.

Аммо ўтган ҳафта давомида Сурияда қайтишни афзал кўрган оилалар тартибсизликлар туфайли белгиланган муддатдан илгарироқ ортга – Турияга қайта бошладилар. Улар ҳозирда БМТ ва Туркия томонидан эълон қилинган беш кунлик сулҳ натижасида тўхтатиб турилган Суриянинг шимоли-шарқидаги ҳарбий амалиётнинг даҳшатли оқибатларига ўз кўзлари билан гувоҳ бўлганлар.

Ал-Жазира билан суҳбатлашган баъзи одамлар инфляция ва ҳукумат назоратига қайта қайтиш қўрқуви сабаб мамлакатни белгиланган муддатдан олдин тарк этишганини бидиришган.

Ал-Бобда сув ва электр энергияси каби асосий эҳтиёжлар мавжуд эмас, оддий суриялик оилалар энг бирламчи эҳтиёжлар ҳам қондирилмаган бу ҳудудда қолгандан Туркияга қайтишни афзал кўрмоқдалар.

Туркия ҳарбий амалиётидаги 5 кунлик пауза минтақадаги курд кучларига чегарадан 30 километр жанубга чекиниш ва Анқара томонидан қурилаётган «хавфсиз зона» дан чиқиб кетишлари учун берилган муҳлат демакдир.

Эслатиб ўтамиз, расмий Анқара ҳукумати томонидан 9 октабр куни бошланган операциянинг мақсади чегара ҳудудини Халқ мудофаа отрядларидан (YPG) тозалаш эди. Анқара YPG ни «террорчи гуруҳ» сифатида эътироф этган.

Сурияликлар Туркия жанубидаги уйларига қайтиш учун Каркамис чегара пунктида автобус кутишаяпти

Ҳайдовчи автобуснинг Каркамис чегара пунктини тарк этаятган суриялик оилалар билан тўлишини кутмоқда

Бир неча ой олдин Туркияни тарк этиб, Суриядаги уйларига қайтганлар мамлакатда бошланган навбатдаги нотинчликлар сабаб муддатидан олдин Туркияга қайтиб келишмоқда

Каркамис чегара пунктида турган тез тиббий ёрдам машиналари

Киши Туркияга кириш руҳсатномасини кўрсатмоқда

Болакай Туркиянинг Газиантеп шаҳрига олиб борадиган автобусларга ўтиришни кутаётган отаси ёнида

Суриянинг шимоли-шарқида олиб борилаятган турк ҳарбий амалиёти туфайли деярли ҳеч бир суриялик оила Ватанига ихтиёрий равишда қайтишни истамаяпти

Турк қўшинлари Каркамис чегара ўтиш пунктидаги ҳарбий танк ёнида туришибди

Суриянинг қўшни Жараблус ва ал-Боб шаҳарларидан бир неча километр нарида жойлашган Каркамис чегара пунктидаги тез ёрдам машиналари

Манба: Ал-Жазира

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Сурияда ҳали ҳам тинч аҳоли қурбон бўляпти

199 21:35 01.06.2020

Россиянинг иштаҳаси очилди – Суриядаги базаларини кенгайтирмоқчи 

760 10:15 30.05.2020

Жангарилар халифа Умар ибн Абдулазизнинг қабрини таҳқирламоқда

3153 14:35 29.05.2020

Сурияда масжидлар очилди

272 17:00 27.05.2020

Германиялик ИШИДчилар ватанига қайтяпти

733 17:30 25.05.2020

Сурия АҚШ, Туркия ва Исроил "босқинчиларига" қарши курашишга ваъда берди

970 19:30 21.05.2020
« Орқага