Янгиликлар

Сурияга Россиядан 6 та Миг-29 самолёти келди

938

Эрон манбалардан олинган маълумотларга кўра, Россиядан камида 6 та МиГ-29 қирувчи самолётини Сурияга учб келгани айтилади. Ҳозирги вақтда бу қандай мақсадда амалга оширилганлиги номаълум бўлиб қолмоқда, аммо баъзи маълумотларга кўра, самолётлар Россия ҳаво кучларига тегишли бўлмай, қайта таъмирланган ёки замонавийлаштирилган Сурия самолётлари бўлиши ҳам мумкин.

"Бугун Ту-154 самолёти Приволжскоедан Сурияга бир неча самолёт келди. Улар йўлда Эроннинг Ҳамадон шаҳрида тўхтаб ўтган. Эронлик маҳаллий авиация ишқибозлар томонидан МиГ-29 қирувчи самолётларининг бир гуруҳини (тахминан 6 та) бошқа жойга учиб кетгани ҳақида маълумот берилган», - дейилади Телеграм тармоғидаги маълумотларда. 

Россиядан бу борада расмий изоҳлар йўқ, аммо шуниси эътиборга лойиқки, яқинда Исроил ҳарбийлари Сурия ҳаво кучларининг МиГ-29 қирувчи самолётлари сақланган ҳарбий-ҳаво базасига ҳужум қилган. Ўша самолётлар ҳужум натижасида шикастланган ва Россияда таъмирланган бўлиши ҳам эҳтимолдан узоқ эмас.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Сурия урушнинг жажжи қурбонлари – болалар

211 15:30 03.06.2020

Сурияда ҳали ҳам тинч аҳоли қурбон бўляпти

233 21:35 01.06.2020

Россиянинг иштаҳаси очилди – Суриядаги базаларини кенгайтирмоқчи 

794 10:15 30.05.2020

Жангарилар халифа Умар ибн Абдулазизнинг қабрини таҳқирламоқда

3503 14:35 29.05.2020

Сурияда масжидлар очилди

295 17:00 27.05.2020

Германиялик ИШИДчилар ватанига қайтяпти

748 17:30 25.05.2020
« Орқага