Янгиликлар

“Суриялик болаларни нишонга айлантирманг!”

541

БМТнинг Болалар ташкилоти (ЮНИСЕФ) Суриянинг Ҳалаб вилоятидаги Тал-Рифаат шаҳрида болаларнинг ҳалок бўлгани ҳақидаги хабардан изтиробга тушганини маълум қилди. 

Маълумотларга қараганда, Тал-Рифаат шаҳрида ўққа тутиш оқибатида саккиз нафар бола нобуд бўлган, яна саккиз нафари яраланган. Уларнинг бари 15 ёшдан кичикдир. ЮНИСЕФ ҳар қандай вазиятда ҳам болалар нишонга айлантирилмаслиги кераклигини яна бир бор таъкидлади. 

Суриянинг бир қатор туманларида жанговар ҳаракатлар тўхтагани йўқ, тинч аҳоли вакиллари, жумладан, болалар ҳалигача ҳалок бўлмоқда. Мамлакат шимолида охирги тўрт ҳафта ичида 34 нафар бола ўлдирилган. 

“Қарийб тўққиз йилдан бери давом этиб келаётган низода болалар ҳимояси бўйича асосий принциплар мутлақо эътибордан четда қолдирилди”, – дейилади ЮНИСЕФ баёнотида. 

Ташкилот маълумотига кўра, ўтган йили Сурияда жами 1 106 нафар бола ҳалок бўлган. 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Исроил Сурияга ракета зарбаси беришни тўхтатмаяпти

900 10:10 04.08.2020

АҚШнинг нефть шартномасидан Сурия ҳам, Туркия ҳам норози

712 18:30 03.08.2020

Миср Сурияга қўшин жўнатди

663 12:00 03.08.2020

"Россия - янги мустамлакачи": Сурияда «Аё София» нусхаси қурилишига  арабларнинг муносабати

2233 21:00 30.07.2020

"Улар кундузи жангчи, кечалари роҳиблардир..."

1751 18:30 26.07.2020

Исроил Жўлан тепаликларига Россия ҳарбийлари кирганини эълон қилди.

5505 14:30 25.07.2020
« Орқага