Суриялик фаоллар Ғутани қутқаринглар кампаниясини бошлашди

08:00 13.02.2018 740

Асад режими томонидан олиб борилаётган қамал натижасида Шарқий Ғутадаги маҳаллий аҳоли чекаётган азобларга аҳамият қаратиш учун суриялик фаоллар Гъутани қутқаринг кампаниясини бошлашди.

Сурияликлар ижтимоий тармоқларда "أنقذوا_الغوطة" ва “СавеГҳоута#” номи остида кампанияни олиб боришяпти.

Фаоллар берган изоҳларида: 5 йилдан буён давом этаётган қамалда 400 минг маҳаллий аҳоли вакили қийналиб келади. Бунинг барчаси бутун дунё кўз ўнгида ва қулоқлари остида рўй бермоқда. Улар энг оддий ҳуқуқлари яшаш, озиқ-овқат дори-дармон, таълим олиш кабилардан ҳам фойдалана олишмайди. Мукаммал беш йилдан бери Шарқий Ғутада давом этаётган қирғинбарот, минглаб аёллар ва болаларнинг қони, кўз ёшлари ҳам инсониятни жумбушга келтирмади, дейишган.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!